UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  1 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  2 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  47 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  2 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  1 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2 08:30Улуғбек Ҳошимов: «Бугунги кунни гап билан тасвирлаб бериш қийин»  7

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомидинов: "Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб ўйлайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомидинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин биз кутгандай бўлди. Жиззахликлар ўтган мавсумдаги сингари жорий йил ҳам ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа саналади. Биз ротация қилдик. Сабаби, мавсум узоқ давом этади ва бизни кўп беллашувлар кутиб турибди. Менда йигирмадан ортиқ футболчи бор, уларнинг ҳолатини кўздан кечириб олишимиз керак. 

Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Мен мутлақо бошқа натижа кутгандим. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилишди, уларга эътирозим йўқ. Нега десангиз, таркибдаги баъзи йигитларга энди имконият бердик. Тажриба ўз сўзини айтди. Рақиб жамоадан 8-рақам (Владимир Йовович — таҳририят) яхши таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда Зафар Акромов биринчи бўлимда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ўнг қанотда бироз муаммолар юзага келди. Лекин йигитлар ўйнамади. Индивидуал маҳорат ўз сўзини айтди.

- "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан бир бош устунроқ ўйнади, бироқ гол ура олмади. Буни футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқлиги билан изоҳлаш мумкинми ёки жамоага омад етишмадими?

- Футболда катта рол ўйнайдиган жиҳат — омад. Ўзингиз айтганингиздек, яхши ўйнадик ва шогирдларимга эътирозим йўқ. Йигитларда ишонч етишмади дейиш ножоиз, аксинча, уларда ўзига бўлган ишонч ошиб кетди, натижада бирдамлик етишмади. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3 та голли вазиятлар юзага келтира олдик. Ушбу таймда устунроқ ўйнадик. Иккинчи 45 дақиқалик тенг курашлар остида ўтди. Бизда янги жамоа шаклланди. Шу туфайли, бироз қийинчиликлар мавжуд. Вақти келса, ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Бошқа жамоаларда ҳам қўқонлик йигитлар тўп тепишади. Уларни селекционерлар кузатиб боряптими?

- Биз олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Секин-аста инфраструктура шакллантириляпти. Биринчи давра якунига ҳали анча муддат бор. Бироқ селекцияни қишдан бошлаганман. Қўқонлик ёшларга таклиф билан чиқиш режамиз бор. Бизга яна 2-3 нафар сифатли футболчи зарур. 

- Агарда Болқон мамлакатларидан футболчи таклиф этиш режаси бўлса, номзод камида Люпче Дориев ("Сўғдиёна футболчиси — таҳририят) сингари бўлиши керак.

- Албатта, бу борада раҳбарият билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Жуда кўпчилик Ўзбекистонда футбол савияси паст, деб  ўйлайди. Бироқ ҳозир мамлакатимизда бу борада катта ўсиш мавжуд. Суперлига ва Про лигада оддий жамоа қолмади. Инфраструктура ҳам деярли барча жамоада бир хил даражага чиқди. Рақобат кучли. Эндиликда ўз устимизда ишлашимиз керак. Сиз айтганингиздай, лигамизга тўғри келадиган легионер футболчиларни ҳам қидирамиз. 

- Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоага келиб қўшилган Асадбек Зокиржонов нега бу йил кўриниш бермаяпти?

- Асадбек Зокиржоновнинг юраги билан боғлиқ муаммолар бор эди. Унга қишки тиббий кўрик чоғида шифокорлар ўйнаш учун рухсат бермади ва у бир ой шуғулланмади. Агар футболчи бир ҳафта тайёргарликсиз қолса, майдонда билиниб қолади. Аста-секин у яна тикланиб бормоқда. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика