UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   3 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  17 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  21 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, жамоамиз номидан Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Кўплаб футболчиларимиз рўзадор эди. Бу нарса бизга халақит қилишидан қўрқиб тургандим. Бугунги баҳсда 1-таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо айрим жойларда бўш ҳудудлар пайдо бўлиб қолди. "Олимпик-MobiUz" футбол ўйнашни биладиган, маҳоратли ёшлардан иборат жамоа ва уларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. 

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқмиди?

- Иброҳим Нўмонов йўқ эди. У охирги ўйинларда жамоани олдинга бошлаганди, аммо "Хоразм" билан баҳсда жароҳат орттириб олди. Ҳозирда 25 нафар футболчимиз бор, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон – супер. Ташкилотчилик ва атмосфера юқори даражада. Ёшлар ўсиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Шунақа стадионлар ҳар битта вилоятда бўлса, "Олимпик-MobiUz" каби ёш жамоалар кўпаяди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика