

- Ўйин ҳақида...
- Бугун ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Машъал"ни яхши биламан, улар Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири саналади. Муборакликлар Суперлигада иштирок этишга лойиқ. Учрашувда икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда баъзи футболчиларда концентрация етишмади, иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар орқали бу муаммони ҳал қилдик. Олдимизда яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Ҳали ниятимизга етганимиз йўқ. Мақсадимиз — Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишда давом этса, мақсадимизга эришамиз.



