UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  0 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  100 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  212 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  10 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

Муҳаммадқосим Тўхтасинов: “Алижон Маражабов ўзидан яхши ном қолдириб кетди” Янгиликлар

Муҳаммадқосим Тўхтасинов: “Алижон Маражабов ўзидан яхши ном қолдириб кетди”

Яқинда Андижон шаҳрида ўтказилган хотира турнирида бевосита иштирок этар эканмиз. Унда собиқ ҳакам ва футболчиларни учратдик.

Фурсатдан фойдаланиб ўз вақтида марҳум ҳакам Алижон Маражабов билан биргаликда бир гуруҳда ўйинларни бошқариб борган Муҳаммадқосим Тўхтасинов билан суҳбатлашиб, Алижон акани эсладик. Ўтганлар ҳақида гапириш доимо оғир бўлгани каби, Тўхтасинов ҳам Алижон ака хусусида куюниб, чуқуз изтиробда сўзлаб берди.


- Ҳозирги Андижон давлат университети стадионида илгари шаҳар биринчилиги ўйинлари ўтказиларди. Марҳум укамиз Алижон Маражабовнинг ҳакамликдаги дастлабки қадамлари мазкур учрашувларда ташланган десам муболаға бўлмайди. Ўша пайтда шаҳар биринчи лига жамоалари тўрт гуруҳдан иборат бўларди. Алижон ҳам “ХБК” номли жамоаси билан турнирда иштирок этган. Ўша вақтда нимадир бўлиб, ҳакам етишмовчилиги бўлганида, Алижонни қўлига хуштакни тутқазиб, ўйинни бошқариши кераклигини айтгандим. Биринчи бўлимни ўтказиб олгач, танаффус пайтида “Бўлди бас. Бошқа ҳакамлик қилмайман” деб туриб олганди. Шунда мен қароримда қатъий туриб, “Кечирасиз, ўйинни охиригача тугатиб қўясиз” дедим. (Бироз ўйланиб) Бу 1988 йилларга тўғри келади. Шундан сўнг эндиликда доимий равишда ҳакамликда бирга фаолият юритамиз дея, етаклаганмиз. Ўзида ҳам кейинчалик қизиқиши ортиб борди. 


Вақти келиб республика тоифасидаги ҳакамга айланди. Олий лигада бош ҳакам сифатида ўйинни бошқарган пайтлари бўлди. Собиқ иттифоқ пайтида иккинчи лига 7-зона дея аталарди. Ўша вақтда ўйинларни бошқариш учун Андижон вилоятидан 12 нафар ҳакам бор эди. Тўртта гуруҳ демакдир. Тошкентдан 18 нафар бўлса, биздан 12та! Бу борада Ўзбекистонда иккинчи ўринда турардик. Наманганликлар вақти келиб битта ҳакамлар гуруҳини ташкил қила олмасди. Биздан кейин фарғоналикликлар турарди. Андижонлик ҳакамлар бир-бирини ҳар томонлама қўллаб-қувватларди. Қаерга бормайлик, бир-биримизни етаклаб борардик. Кўрганлар хавас қиларди. Ҳозиргача шу омил сақланиб қолган. Ҳафтанинг ҳар душанба кунида йиғилиб турамиз. Марҳум укамиз Алижон ҳам биз билан сўнгги вақтларига қадар бирга бўлди. Хатто операциядан сўнг йиғинимизга келиб, юрди. Масофадан бўлса ҳам доимий равишда хабарлашиб турардик. Бешавқат ўлим қадрдонимизни олиб кетди. Илоҳим охиратлари обод бўлсин. Алижон ўзидан яхши ном қолдириб кетди дея оламиз. 

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика