

Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Илҳом Шомуродов ва Шерзод Аъзамовга бугун мураббийлар штаби жавоб берган. Маълумот учун, терма жамоанинг йиғинига 30 нафар футболчи чақирилганди ва уларнинг 18 нафари расмий ўйин қайдномасига киритиларди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.



