Муҳаммадали Ўринбоев Португалияда кичик жароҳат олди, аммо...
14 апр 02:14
Янгиликлар
Муҳаммадали Ўринбоев Португалияда кичик жароҳат олди, аммо...
Англияда тўп тепаётган футболчимиз бўйича янгилик.
Муҳаммадали Ўринбоев ҳозирда "Брентфорд B" билан биргаликда Португалияда йиғин ўтказмоқда.
Қайд этиш керакки, Ўринбоев кеча ўйин олди машғулотида оёғини чўзиб олган ва бугунги "Бенфика U-23" га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаши керак бўлган ҳамюртимиз умуман майдонга тушмаслиги кутилганди. Аммо, "Брентфорд B" устози Ўринбоевни 72-дақиқада захирадан ўйинга қўшган ва ярим ҳимоячи баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилган.
Ўйин ёпиқ тарзда ўтказилган.
"Бенфика U-23" — "Брентфорд B" 0:1
Ўхшаш янгиликлар
14:37
Эммануэль Эмонгпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди 3
Фикрлар