Муҳаммад Салаҳ финалда жароҳат олди
27 май 2018 00:44
Янгиликлар
0:0 ҳисоби қайд этилаётган учрашувни афсуски "Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салаҳ охирига етказа олмади.
Мисрлик футболчи 26-дақиқада Серхио Рамос билан курашдан сўнг ерга елкаси билан тушди ва кучли оғриқ билан майдон четига чиқиб кетди.

Бироздан сўнг яна майдонга қайтган Салаҳ барибир учрашувни давом эттира олмади. Шу тариқа, кўпчиликнинг ёқимтойига айланиб қолган ўйинчи 29-дақиқада майдонни кўзларида ёш билан тарк этди.


Ҳозирча Салаҳнинг елкадан олган жароҳати қай даражада эканлиги номаълум. Умид қиламиз, Муҳаммад Миср таркибида ЖЧ-2018га боради ва ўйнайди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар