Муҳаммад Аясра: “Ўзбекистонда футболга эътибор катта экан”
18 сен 2013 11:29
Янгиликлар
Муҳаммад Аясра: “Ўзбекистонда футболга эътибор катта экан”
Ўзбекистон ва Иордания миллий терма жамоалари ўртасида Тошкентда кечган ждавоб баҳсини кузатиш учун Иорданиядан бир қатор журналистлар юртимизга ташриф буюришди.
Улар орасида Ўзбекистон футболини яқиндан билган Муҳаммад Аясра ҳам бор эди. У “Ал Рай” газетаси учун футбол янгиликларини ёритиб боради. Ўйинни кузатиб бориш жараёнида у билан турли масалалар борасида фикр алмашдик. Уларнинг энг эътиборлиларини ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола этамиз.
- Муҳаммад, юртимизга хуш келибсиз? Ўзбек футболи билан яқиндан танишишга улгурдингизми?
- Раҳмат. Ўзбекистонда аввал бўлмагандим. Бу ерда менга одамларнинг меҳмондўстлиги жуда маъқул келди. Футболингиз тўғрисида анча маълумотларни биламан. Терма жамоаларнинг олдинги тўқнашувларини кузатганман. Илк бор Тошкентда Осиё Кубоги саралаш баҳсларида тўқнаш келинганди. Ўшанда Бадран Шакран ва Эсам Абу Тук тўп киритганди. Тошкентда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Абу Тук голини майдон марказига яқин жойдан урганини эслайман. Ёрқин эслайдиган ўйинларимдан бири Тошкентдаги ўртоқлик учрашувидир. Ўшанда жамоангиз 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Осиё Кубоги беллашувларини эса Қатарда кузатиб борганман. Чорак финалда Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Энди эса жаҳон чемпионати йўлида кураш давом этмоқда.
- Ўзбек клублари билан ҳам танишмисиз?
- Албатта. “Пахтакор”нинг “Ал Виҳдат” билан учрашганини жуда яхши эслайман. Чемпионлар лигасининг биринчи мавсумида “Пахтакор” “Виҳдат”ни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратганди. Кейин яна ОФК Кубогида баъзи клубларимиз ўзаро тўқнаш келишди, лекин ушбу турнирга бўлган қизиқиш унчалик юқори эмас. Шу сабабли улар унчалик яхши ёдимда қолмаган.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жуда яхши жамоа. Маҳоратли, тажрибали футболчиларга эга. Лекин сизларга охирги паллаларда омад ёки охирги қадам етишмай қолади. Балки, бу жамоанинг тайёргарлиги, футболчиларнинг бир жамоа сифатида бирлаша олишлари ва характерни ишга солиш билан боғлиқдир. Ҳар ҳолда, ҳозир Осиёда Японияни яққол фаворит деб билган ҳолда Австралия, Жанубий Корея, Эрон ва Ўзбекистонни бир поғонага қўйган бўлардим. Сизларда жаҳон чемпионатига бориш имконияти бор эди, бироқ бунга эриша олмадингиз.
- Футболчилардан кимларни биласиз?
- Жепаров, Гейнрих, Кападзе ва Аҳмедовни бизда яхши билишади. Кўплаб футболчиларингизни ОЧЛ ўйинлари ёки терма жамоаларимизнинг охирги йиллардаги учрашувлари эвазига биламиз. Техникаси юқори ўйинчилар етарлича топилади. Бундан ташқари, мураббийингиз аввал жуда яхши ўйин намойиш этганидан яхши хабардорман.
- Ўзбекистонда футболга яратилган шароитлар билан қисқача танишдингиз. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Пахтакор” ва “Бунёдкор” стадионларидаги шароитлар билан танишдик. Менда бу жуда яхши таассурот қолдирди. Бундай стадионларда ўйнаш футболчиларга ҳам ёқса керак. Томошабинлар кўп сиғадиган, ўйин иштирокчилари учун барча шароитлар муҳайё этилган стадионлар ҳамиша ажойиб бўлади. Терма жамоа ўйинларини ўтказадиган стадионларга аъло баҳо бераман. Лекин чемпионатнинг барча стадионларини кўздан кечирмаганим боис умумий фикр айта олмайман. Иордания ФА Президенти шаҳзода Али Бин Ҳусайн ҳам юртингизда футболга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари жаҳон чемпионатларида қатнашишаётганини биламан. Адашмасам, охирги икки чемпионатда жамоаларингиз чорак финалларгача етиб боришди. Шу ёшдаги футболчиларга яхши эътибор берилса, келажакда улар билан муваффақиятларга эришиш мумкин.
- Иордания терма жамоасининг ҳозирги ҳолати қандай?
- Ҳуссам Ҳассан бош мураббийликни қабул қилиб олгач, бир қатор ўзгаришларга қўл урмоқда. 3-4 нафар футболчини 22 ёшгача бўлган терма жамоадан таклиф қилди. Бани Атия ва Ал Лаҳам сингари футболчилар ўтган йили Ўзбекистонга қарши 22 ёшлиларнинг саралаш беллашувларида майдонга тушиб, тўп киритишганди. Бу сафар улар миллий терма жамоа либосида асосий таркибда ўйнашяпти. Яна бир қатор ёш футболчилар жамоага чақирилиши тўғрисида маълумотларга эгаман. Мисрлик мураббий бир неча йилдан буён ўйнаб келаётган таркибни ўзгартиришга қарор қилгани кўриниб турибди. У машғулотларда жуда яхши ишлаётганини айтишим мумкин. Бутун жамоадан фаол тарзда ўйнашни талаб қилмоқда.
- Аднан Ҳамад ва Ҳуссам Ҳассан ўртасида қандай фарқлар бор?
- Ҳамад жамоани руҳлантиришда жуда яхши мутахассис эди. 2009 йилдан буён терма жамоани шакллантириш имкониятига эга бўлди. Ўзи тузган жамоани 4 йил мобайнида ўйнатди. Осиё Кубогида жамоа жуда яхши ўйин кўрсатди. Лекин жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида сафарда фақат мағлубиятга учрадик. Япония ва Австралиядан катта ҳисобларда енгилдик. Ҳассан жамоани яқиндагина қабул қилди. Унда кўп нарсани ўзгартиришга етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, ўзини кўрсатиш учун тиним билмаяпти. Унинг бу уринишлари ижобий натижа келтиришига умид қилиб қоламан.
Учрашув якунига етгач, унга ўйин тўғрисидаги савол билан мурожаат қилдим.
- Ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди. Кескин курашга гувоҳ бўлдик. Натижа муҳим бўлгани учун футболчилар ортиқча таваккал қилишмади. Қўшимча бўлимларда анча осуда ҳаракатларни кузатдик. Ўзбекистон техник жиҳатдан устун бўлди. Иордания эса жисмоний тайёргарлик ва футболчиларнинг иштиёқи бўйича яхшироқ кўринди. Пенальтилар сериясида омад биз томонда бўлди. Беллашувда дарвозабон Амир Шафининг ишончли ҳаракатлари Иорданияга қўшимча куч бағишлади, - дея фикр билдирди Муҳаммад.
Ўйин якунлангач, Иордания ФА Президенти шаҳзода Али Бин Ҳусайннинг иорданиялик журналистлар билан бирга хурсандчилик қилгани ва улар билан ҳеч қандай ортиқча мулозаматларсиз мулоқотда бўлгани ҳавасимизни келтирди. Бу унинг бевосита футбол ичида кўп бўлганини билдириб турибди. Иордания керак пайтда жамоа сифатида бирлаша олди ва бунинг учун муносиб тақдирланди.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Фикрлар