Мудрик "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Alisher
23 мар 2025
Украиналик вингер Михайло Мудрик Лондоннинг "Манчесте Югнайтед" клубига ўтиши мумкин.

Ҳужумкор ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қизил иблислар" ёзги трансферлар даврида буни қилишга уриниб кўради.

Эҳтимолий битим қиймати 40-50 миллион еврога баҳоланмоқда. Трансфер бўйича якуний қарорни манкунианликлар устози Рубен Аморим қабул қилади.

Михайло 2023 йилнинг қишида "аристократлар" сафига қўшилди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes