UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

МТЖнинг "ЖАР"даги иккинчи кун машғулотларида кичик ўзгаришлар бўлди Янгиликлар

МТЖнинг "ЖАР"даги иккинчи кун машғулотларида кичик ўзгаришлар бўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖАР" стадионида Филиппинга қарши ўйин доирасидаги машғулотларини давом эттирди.

Узоқ йиллар давомида танаффуссиз ўйнаб келаётган Достон Ҳамдамовда чарчоқ аломатлари сезилганлиги ва бу унинг зарарига ишлаши мумкинлиги учун, Сергей Лушан, МТЖ бош мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда уни даволанишига замин яратиб беришга қарор қилди. Шу боисдан бугунги машғулотларда Достон қатнашмади. Унинг ўрнига мураббий Акром Комиловни сафга қўшди. 

Легионерларимиздан Фозил Мусаев "Сепахон" - "Локомотив" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" билан бирга Тошкентга қайтган. Азиз Ҳайдаров ҳам машғулотларга қўшилди. Анзур Исмоилов ва Александр Лобановни келганига бир ҳафта бўлди. Шу кунларда Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Александр Гейнрих ва Сардор Рашидов ҳам йиғинга келиб қўшиладилар. 


Катта эҳтимол билан Жалолиддин Машариповга ҳам даб берилиши мумкин. ОЧЛнинг 2-турида жароҳат олган футболчи ҳали тўлиқ ўзини тиклаб олмаган. Айнан шу боисдан у ҳам "Тракторсози"га қарши кечган ўйинда майдонни эрта тарк этган. Бугун ҳам Машарипов машғулотларни охиригача давом эттира олмади. Унинг терма жамоада қолиш қолмаслиги, шифокорлар назоратидан ўтганидан сўнг маълум бўлади.


Аксинча чемпионатни яхши бошлай олган Жамшид Искандеров машғулотларда ҳам фаол иштирок этяпти. Йил бошидаги муваффақиятсизликдан сўнг у ўзини қўлга ола билган кўринади. Буни у томонидан ОЧЛда кўрсатилаётган ўйинларда ҳам кўриб турибмиз.


Энди терма жамоа мураббийлари Сервер Жепаровни кутиб ўтирмайдилар. "Локомотив" аъзосига айланган плеймекеримиз олий лигани яхши бошлади. Футболчиларни айтишича, Жепаров ҳали ҳам Жепаров. Терма жамоа иштирокидаги ўйинларда тўлиқ тўп тепмаётган бўлсада, уни ёшлар олдида тутган ўрни катта.


Ҳафта қаҳрамони Анзур Исмоилов бўлаётган гап сўзларга қарамасдан ишлашда давом этаяпти.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика