UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  26 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Мозийга қайтиб... Янгиликлар

Мозийга қайтиб...

Мустақил давлатимизда миллионлар ўйинига бағишланган илк ҳафталик – “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланганига бу йил 29 йил тўлади.

Ўша пайтда бу футбол мухлислари учун ажойиб совға бўлган ва ҳафтанинг чоршанба кунлари эрталабдан улар газета киоскларида турнақатор бўлиб янги сон учун навбат кутишарди. Газета ҳукумат қарори билан ташкил этилган бўлса-да, унинг номини ўзгариши ва 1-сони атрофидаги ажобтовур воқеалар ҳақида кўпчилик билмайди. Уларга гувоҳ бўлган ва бевосита иштирок этган журналист Аброр Имомхўжаев ўз хотиралари билан ўртоқлашади...



Ўзбекистондаги илк футбол газетаси

1993 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорнинг 16-бандида “Спорт” газетаси ҳузурида “Ўзбекистонда футбол” ҳафтаномасини чиқариш ташкил этилсин” кўрсатмаси бор эди.

Мен ўша пайтда “Спорт” газетасининг “Футбол” бўлимида ишлар эдим ва янги ҳафтаномани таъсис этишнинг ташкилий ишлари менинг зиммамга юкланди. Назаримда қарор аввал рус тилида тайёрланиб, кейин ўзбек тилига таржима қилинган эди. Шу боис ҳам, “Ўзбекистонда футбол” номи манга нимагадир ғализ туюлди. Бош муҳаррирга шуни “Ўзбекистон футболи” деб ўзгартирсак қандай бўларкин деган таклиф билан мурожаат қилдим. “Эсингиз жойидами, Президент имзолаган қарор матнини ўзгартирмоқчимисиз?” – дастлабки реакция шундай бўлди. Мен “ҳужжатларни шундай тайёрлайвераман, балки ҳеч ким эътибор бермасдан ўтиб кетар, мабодо кимдир билиб қолса, ёзув машинкасида (у пайтда компьютерлар мавжуд эмасди) техник хато бўлибди ва масъул шахс текширмабди деб менга тўнкаб қўйвурасиз” деб раҳбарни кўндирдим.

Шу тариқа янги ҳафтаноманинг таъсис ҳужжатлари тайёрланди, тегишли органларда рўйхатдан ўтказилди ва “Ўзбекистон футболи” газетаси Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида 1993 йил 10 июнь куни 101-сон билан рўйхатга олинди. У ҳукумат қарори билан ташкил этилгани учун ортиқча қоғозбозлик бўлмади ва номдаги ўзгаришни ҳеч ким сезмади ҳам (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси – Lex.uz сайтида ҳали ҳам “Ўзбекистонда футбол” бўлиб турибди).

Орадан бир ой ўтиб, аниқроғи 1993 йилнинг 21 июль куни “Ўзбекистон футболи”нинг илк сони чоп этилди. Таҳририят аъзолари нишона сонига катта тайёргарлик кўрдик, ундан қай йўсиндаги мақолалар жой олиши қайта ва қайта муҳокама қилинди. Архивимизда Президентнинг тўп билан тушган жуда чиройли сурати бор эди. Уни қай тариқа беришга келганда таклифлар кўп бўлди. Энг зўр вариант – Ислом Каримовнинг ўз табриги билан бериш деган ғоя бўлди. Лекин буни қай тариқа амалга оширишга келганда бошимиз қотди.

Шунда бош муҳарриримиз (раҳматли) Сафар Остонов Президент девонидаги таниш амалдорларга мурожаат қилди. Газета юртбошимиз ташаббуси ва қарори билан дунё юзини кўраётгани, унинг илк сонида ўзларининг табриклари эълон қилинса нур устига аъло нур бўларди деб тушунтирилди. Биз тайёр матнни ҳам илова қилдик. Масъуллар уриниб кўрамиз, лекин ваъда бермаймиз деб матнни олиб қолишди. Орадан маълум вақт ўтди. Бу орада илк сонга мўлжалланган баъзи мақолалар (футбол натижалари эскиргани боис) ўзгарди. Лекин биз юртбошининг табригини интиқлик билан кутдик.
Ниҳоят матн Президент имзоси билан қайтди. Унда фақатгина бир жумла ўзгарган эди: Ислом Абдуғаниевич “умид қиламан” деган иборани “ишонаман” деб ўзгартирганди. Биз учун унча фарқ қилмайдиган жумланинг ўзгартирилиши Президентнинг қатъийлигидан дарак берарди!

Энг қизиғи, газета чоп этилаётган кун содир бўлди. Ўша пайтда Матбуотчилар уйининг 2-қаватида цензура бўлими жойлашган бўлиб, унинг ходимлари барча нашрлар чоп этилишидан аввал бугунги сондан жой олган мақолаларни диққат билан ўқиб чиқишар, эътирозли жойларини тўғирлашар, қисқаси уларнинг рухсатисиз босмохона газетани чоп этмас эди.

Мен ҳам хурсанд кайфият билан “Ўзбекистон футболи”нинг илк сонини ушбу бўлимга олиб кирдим. Ходим газетанинг биринчи саҳифаси, юқоридаги суратни кўриб бошлиғининг олдига борди ва қулоғига ниманидир шивирлади. Бошлиқ сурат ва табрик матнга узоқ разм солди ва ЎзА (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)га қўнғироқ қилди. Сабаби, давлат раҳбари билан боғлиқ ҳар қандай хабар ана шу канал орқали келарди. У ердагилар бу табрик ҳақида хабарлари йўқлигини билдиришгач, бошлиқ янада жиддийлашди. Бу табрикни қай тариқа олганимизни, унинг асл нусхасини сўради. Мен ўша хонадан бош муҳаррирга қўнғироқ қилдим. У гўшакни бошлиққа беришимни сўради ва унга бундай жиддий мавзулар билан ҳизиллашиб бўлмаслиги, асл нусха мавжуд бўлмаганда давлат раҳбари номидан табрик бериш ақлга сиғмаслиги ҳақида тушунтиришга ҳаракат қилди. Лекин бошлиқ “бизда инструкция шундай” деб туриб олди ва рухсатнома имзосини қўймади.

У пайтда интернет йўқ, таҳририят “Пахтакор” стадионида (ҳозирги ЎФА биноси) жойлашган, Матбуотчилар уйи эса Амир Темир ҳиёбонида. Хуллас мухбирлардан бири метрога тушиб асл нусхани келтирди. Бошлиқ ундаги имзони давлат раҳбарининг бошқа ҳужжатлардаги имзолари билан солиштирди, деярли фарқ кўрмади. Лекин масъулиятни бўйнига олгиси келмади ва Давлат Матбуот қўмитаси раисига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди. Раис бир вақтлар битта таҳририятда ишлагини сабаб Сафар акани яхши таниркан, аввал унга қўнғироқ қилиб, табрик ким орқали келганини суриштирди, сўнгра девондаги ўша амалдордан аниқлаштирди ва ниҳоят бошлиққа “рухсат берилсин” муҳрини қўйишини буюрди.

Ана шундай ажабтовур воқеалар ҳамрохлигида “Ўзбекистон футболи” газетасининг илк сони дунё юзини кўрди. Эътиборингизга ўша сондаги Ўзбекистон Президентининг табригини ҳавола этамиз. (“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1993 йил 21 июль 1-сонидан олинган).



Азиз ватандошлар!
“Ўзбекистон футболи”нинг нашр этилиши мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим воқеадир. Ватанимиз мустақиллигининг икки йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда ушбу газетанинг туғилиши алоҳида аҳамиятга, мазмунга эга.

Ўтган қисқа даврда республикамиз барча соҳаларда дунё миқёсига чиқа бошлади. Фурсат келди, энди ўзбек футболи ҳам жаҳонда ўз мавқеини топиши керак. Янги нашр ана шу шарафли ишга сидқидилдан хизмат қилади, деб ишонаман.

Барча мухлислар ва мутахассисларни футбол газетасининг чиқиши билан қутлайман.


Ислом КАРИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика