Мозийга қайтиб...
21 фев 2022 14:14
Янгиликлар
Мозийга қайтиб...
Дастлабки 3 ўринни кутилганидек Москва жамоалари эгалладилар (ЦСКА, “Спартак” ва “Торпедо”). Бир йўла уч жамоа – “Металлург” (Запорожье), “Пахтакор” (Тошкент) ва “Металлист” (Харьков) 25 тадан очко тўпладилар ва ютуқлар сони эвазига пахтакорчилар олий лигада ўз ўринларини сақлаб қолдилар. Шу билан жамоалар кейинги йилги мавсумга тайёргарлик кўра бошладилар.
Бироқ йил якунида ҳудудий жиҳатдан дунёнинг энг катта мамлакатида бўлган сиёсий ўзгаришлар ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. 1991 йил 25 декабрда Совет Президенти Горбачев истеъфога чиқди ва 26 декабрда СССР Олий Совети ўзини тарқатиб юбориб, СССР деган давлат тугатилганини эълон қилди.
Ўзбекистон тўрт ой аввал ўз мустақиллигини эълон қилгани сабабли, футбол мусобақасини ҳам ўзи алоҳида ўтказса мақсадга мувофиқ бўларди. Бироқ ўша пайтда янги мамлакат ҳудудида бир-бири билан рақобатлаша оладиган фақатгина 3 клуб бор эди холос: “Пахтакор” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона) ва “Навбаҳор” (Наманган). Водийнинг икки жамоаси СССР биринчи лигаси иштирокчилари ҳисобланишарди.
Собиқ иттифоқ республикалари футбол мутасаддиларининг боши қотган, бу ёғига нима бўлишини ҳеч ким билмасди. Шунда мутахассислар ва журналистлар томонидан турли таклифлар берила бошланди. Кимдир чемпионатни эски холича, фақат МДҲ номи билан ўтказишни, кимдир мустақил чемпионатимиз ўтказиш лозимлиги, баҳонада бошқа вилоятлар футболи ҳам юксалиши ҳақида фикр билдирди. Ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмаган пайтда, 1992 йилнинг илк кунларида спорт журналисти Аброр Имомхўжаев ҳам бу воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Қуйида унинг ўша пайтдаги фикрлари билан танишасиз.
“Туркистон” газетасининг 1992 йил 3 январь сонидан олинган).
АВВАЛДАН айтиб қўяй, спорт сиёсатдан холи деган фикрлар аллақачон эскириб қолди. 1980 йилги Москва Олимпиадасига қатор капиталистик мамлакатларнинг келмаслиги, бунга жавобан 1984 йили Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларига социалистик лагернинг ташриф буюрмаслиги сиёсат спортга ҳам тобора суқилиб кираётганлигини яққол кўрсатди.
Лекин бу - жаҳондаги икки йирик тузумга тааллуқли бўлиб, бунга бир мамлакат, айниқса, республика раҳбарияти қарши фикр билдириши амри маҳол эди. Ўзбекми, украинми, арманми - ҳамма миллат вакиллари бир бўлиб фақат совет спорти шарафини ҳимоя қилишарди. Шунинг учун ҳам бундан икки йил муқаддам Тбилисининг «Динамо» ва Вильнюснинг «Жальгирис» футбол командалари СССР биринчилиги ўйинларида қатнашишдан бош тортиб, халқаро мусобақаларда ўз республикалари шарафларини ҳимоя қилишга қарор қилганларида уларнинг бошларига қанчалик маломат тошлари ёғилмади... «Энди ўз ёғларига қовурилишади», «Ажралганни бўри ейди», «Улар хато қилишди, бироқ ҳали қайтишлари учун имконият бор». Ана шу сингари сарлавҳалар остида қатор мақолалар бери- либ барча айб «ажралганлар»га тўнкалди.
Грузия ва Литва футбол федерациялари Халқаро футбол уюшмаси - ФИФАга мактуб йўллаб, энди мустақил биринчиликларини ўтказишларини, шунинг учун республика терма командаларини тузиб, халқаро мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилишини талаб қилдилар. Бироқ Цюрихдаги штаб-квартирага СССР Футбол федерацияси йўллаган телеграмма олдинроқ етиб келди. Унда бу икки «ўзбошимча»ларга рухсат бермаслик, акс ҳолда мамлакат футболи парокандаликка учраши маълум қилинган эди. СССР фут- болининг раҳбари Вячеслав Колосков бир вақтнинг ўзида ФИФАнинг вице-президенти ҳам эканлиги инобатга олинса, масала қай томонга ижобий ҳал қилинганини фаҳмлаш мушкул иш эмас: Грузия ва Литва футболлари тан олинмагани майли, улар бирор халқаро учрашув ўтказиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлдилар.
* * *
Футбол соҳасида мустақил бўлиш ҳақидаги қарорни кўпчилик Литва ва Грузиядаги сиёсий оқимга бурган бўлса-да, бу - мамлакат футболи бошида турган амалдорларга ҳам қарши чиқиш эди. СССР спорт Давлат қўмитаси футбол ва хоккей бошқармасига В. Колосков бошчилигида бир қатор «билимдонлар» тўпланиб олишган эдики, бутун мамлакатдаги футбол ва унинг атрофидаги ўйинларни ана шулар бошқарар эдилар. Ким қайси лигада ўйнаши, қайси ўйинда, қайси командада тўп суриши, ўйинлар қандай натижалар билан тугаши айнан ўшаларга боғлиқ эди.
Мамлакат футболи фақат маълум кишилар ва гуруҳларга хизмат қила бошлади. Бу ерда фақат марказнинг манфаатлари ўйланиб, қолганлар ик- кинчи даражали бўлиб қолди. Бир вақтлар олий лигада донг чикарган Олмаотанинг «Қайрат», Бокунинг «Нефтчи», Тошкентнинг «Пахтакор» командалари биринчи лигадан мустаҳкам жой олдилар. Ўрта Осиёда марказий ўйинлар ўтказилмай кўйилди. Авваллари ҳаво совук бўлганда СССР терма командаси учрашувлари жанубга кўчириларди. Мамлакат биринчилигининг ёки СССР Кубогининг ҳал килувчи ўйинлари ҳам лозим бўлганда шу ерда, кўлинча Тошкентда ўтказиларди. Энди эса... Бу ернинг командалари кучлилар билан ўйнаш ҳукукидан маҳрум эдилар, Тўғри, йилда бир марта чет элга чиқиш имконияти пайдо бўлади, факат бунинг учун футболни энди тадбик қилаётган Африка давлатлари танланарди.
Энг яхши мураббийлар марказий командаларда ишлашар, олий лига учрашувларининг ярмидан кўпини фақат москвалик ҳакамлар бошкари- шарди.
Колосковчилар фақат Украинадан ҳайиқишарди. Чунки 6у ерда етишиб чиқаётган истеъдодлар халқаро миқёсда ҳам обрў орттиришган эди-да. В. Лобановский бошчилигида Киевнинг «Динамо» командаси мамлакат футболида пешқадам бўлишдан ташқари Оврўпода ҳам донг таратган, СССР терма командасининг 90 фоизи ҳам ана шу жамоадан ташкил топган эди.
Эгаллаб турган мавқеидан фойдаланиб, айнан Лобановский биринчилардан бўлиб колосковчиларга қарши кураш эълон қилди, Мамлакатда атак-чечак қилаётган ошкоралик ҳам футболга ўз вақтида кириб келди. «Комсомольская правда» рўзномаси, айникса, «Футбол» ҳафталиги мамлакат футболидаги салбий ҳолларни бирин-кетин ошкор қила бошлашди. Кечаётган воқеалар ҳамма соҳага бурун суқадиган КПСС Марказий Қўмитасининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Марказий Қўмита котиби Лигачёв Лобановский ва унинг ҳамфикрларини қабул қилди ҳамда уларга ёрдам қўлини чўзишга ваъда берди. Курашаётганларнинг асосий мақсади - футбол ва хоккей бошқармасини спорт Давлат қўмитаси тасарруфидан чиқариб, алоҳида мустақил уюшма тузиш эди.
Уларнинг талаби кондирилди. Давлат идорасидан мутлако холи булган, мустақил, хўжалик ҳисобида иш юритувчи СССР Футбол федерацияси ташкил топди ва унга бошлиқ қилиб... В. Колосков сайланди.
В. Лобановскийнинг ортиқча курашишга вақти йўқ эди. У бир йўла ҳам Ки- евнинг «Динамо» жамоасини, ҳам СССР терма командасини янгидан-янги шоҳсупаларга олиб чиқаётганди. «Футбол» ҳафталиги ҳам курашни тўхтатди. У федерациянинг нашрига айлантирилиб, «ўзбошимча» муҳаррир В. Понедельник ўз вазифасидан четлаштирилди.
Мамлакатнинг ўзига хос икки жамоаси ана шу воқеалар замирида ҳам «иш ташлади». Аввал Тбилисининг «Динамо», сўнг Вильнюснинг «Жальгирис» командаси СССР Футбол федерацияси бошқараётган мамлакат биринчилигида иштирок этишдан бош тортишди. Юқорида айтганимиздек, колосковчилар бу хунук ҳолни зўр бериб сиёсий воқеаларга тақашди ва ўз фаолиятларини давом эттираверишди.
* * *
1990 йил эса уларнинг омади келди. В. Лобановский бошчилик қилган СССР терма командаси Жаҳон биринчилигида муваффақиятсиз иштирок этиб, биринчи даврадан сўнг бошини ҳам қилиб чиқиб кетди. Бу масала зудлик билан футбол федерациясида кўриб чиқилди ва мамлакат футболининг энг моҳир мураббийларидан бири Лобановский «ишда йўл қуйган хатолари учун» терма команда тренерлигидан оэод қилинди. Бу вақтга келиб Лобановский шогирдларининг Оврўпо футбол бозорида нархи баланд бўлиб, биргина A. Заваров учун Италиянинг «Ювентус» командаси 5 миллион доллар тўлади. Совет футболида бу нарх ҳали ҳеч кимга қўйилмаган эди. А. Михайличенко Италиянинг «Сампдория» клубига ана шу пулнинг ярми миқдори учун ўтиб кетди. Тўғри, дастлаб уларнинг ўйини бу юртда қовушмади, бироқ чет элда миллионлаб доллар бекорга сарфланмайди. Ҳозирги кунда Заваров Франциянинг «Нанси» клубида етакчи ўйинчилар- дан бири бўлса, Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» клуби раҳбарлари Михайличенко ва киевлик яна бир футболчи О. Кузнецов учун кетказган долларларига ачинмаяптилар.
Кутилмаган муваффақиятсизлик Лобановскийнинг ҳам нархини ту- ширмади. Бирлашган Араб Амирликлари шайхларидан бири шахсан ўзи Лобановский билан шартнома имзолаб юртига олиб кетди, украиналик мутахассис миллионлар эвазига энди ана шу мамлакат терма командасига раҳбарлик қилаяпти.
Киевнинг машҳур «Динамо» жамоаси аъзолари ҳам тезда сотиб олинди: В. Чанов ва А. Баль Исроилга, А. Демьяненко ва И. Яремчук Олмонияга, B. Рац Венгрияга, Г. Литовченко ва О. Протасов Грецияга, С Юран Португалияга жўнаб хетдилар. Ўтган йилги мамлакат биринчилигида Киевнинг «Динамо» командаси бутунлай ўринбосарлар таркиби билан қатнашди ва шунга қарамасдан бешинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
* * *
Шу тариқа колосковчилар яккаҳоким бўлиб қолдилар, Улар яқин-атрофда рақобат йўқлигини кўриб шундай ошкора ҳаракат килдиларки, энди футбол атрофидаги ўйинларни оддий ишқибозлар ҳам сеза бошладилар, Ўтган мавсумда олий лигадаги сўнгги турларни эсланг. Кетма-кет мўъжизалар. Бир мавсум давомида уч марта тренер алмашиб, сўнгги поғоналарда бораётган Владикавказнинг «Спартак» командаси сўнгги тўрт учрашувнинг ҳаммасида ғолиб чиқиб (иккитаси рақиблар майдонида) рекорд ўрнатди. Хўжалик ҳисобига биринчилардан ўтган «Днепр» ўз майдондаги сўнгги икки ўйинда қуйи поғоналарда бораётган «Помир» ва “Пахтакор”лардан енгилди. Днепропетровскликлар ватандошларига ёрдам беришларига ишондими, Харьковнинг “Металлист” командаси бутун воситаларни ишга солиб, мамлакат чемпиони ЦСКАни доғда қолдирди. Бироқ улар «иш- билармонликда» сал кечиккан эдилар.
Булар ҳаммаси олий лигада, яъни миллионлаб ишқибозлар нигоҳи ту- шадиган жойда содир бўлди Қуйи лигаларда эса бундан ҳам зўрроқ томошалар кетарди. Иккинчи лиганинг Марказий минтақасида сўнгги тур олдидан Москванинг «Асмарал» ва Самара шаҳрининг «Крилья Советов» командалари бир хил имкониятга эга эдилар. Фақат ютуқлар сони ва тўплар нисбатига кўра самаралик футболчилар биринчи ўринни эгаллашлари аниқ эди. Бу «Асмарал» учун юз минглаб рубллар сарфлаётган клуб президенти, ироқлик миллионер Ал Холидини қониқтирмас эди. У мавсум бошидаёқ «Асмарал» 1-ўринни эгаллайди деб жар солганди. Энди нима қилиш керак?
Биринчи вазифа аник: «Крилья Советов» сўнгги ўйинда кандай бўлмасин мағлубиятга учраши лозим. Шундай бўлди хам. «Асмарал»ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган Россия Футбол федерациясининг бошлиғи А. Поморцев Рязань шахрига бориб махаллий “Торпедо” ва “Крилья Соеетов” учрашувининг «тепасида турди». Раҳбарнинг ташрифи бежиз кетмади ва «Крилья Советов» 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бироқ олдинда янада мураккаброқ вазифа турарди. «Асмарал» ўз май- донида Кироваканнинг «Лори» командаси дарвозасига 10 га яқин тўп киритиши зарур эди. Буни яхши фахмлаган «Лори» футболчилари майдонга тушишга шошилмадилар. Борди-ю учрашув ўгказилмаса, унда «Лори»га 0:3 ҳисобида мағлубият ёзиларди, холос. «Асмарал» раҳбарлари шошиб қолишди. Ичкарида шартлашув узоқ чўзилди. Ниҳоят, командалар ўйинни ярим соат кечикиб бошладилар ва «Асмарал»... 14:0 ҳисобида ғалаба қозонди!
Фарғонанинг «Нефтяник» командаси бундан икки йил бурун биринчи лигага йўлланма олиши лозимлигини кўпчилик яхши биларди. Ўша йили жамоа барча ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ўтиш турнирида иштирок этди. Сухумининг «Динамо» командаси билан сўнгги ўйинда фақат бир киши учрашув тақдирини ҳал қилди - у ҳам бўлса ўйин ҳаками С. Хусаинов. Бу менинг шахсий фикрим эмас, буни ўша кунги ўйингоҳга йиғилган ўн минглаб томошабинлар ҳам тасдиқлашади, Бу ҳақда фақат «Фарғона ҳақиқати»дагина эмас (28.11,89), балки «Футбол-хоккей» ҳафталигида (17.12.89) ҳам ёзилди. «Уйин бошланиши билан Ҳусаинов 6у ерга В. Колосковнинг «масъул» топшириғи - қандай қилиб бўлмасин, грузин футболчиларига ёрдам кўрсатиш учун келганлигини маълум қилди. Охир-оқибатда у ҳар қандай сўкишларга мардонавор чидаб бериб, ўз «бурчини бажарди», - муаллифлар бу ўйин ҳақида ана шундай ҳисобот берган эдилар. Бу воқеа нима билан тугади дерсиз? С. Ҳусаинов келаси йилги мавсумнинг биринчи давра учрашувларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлдн, холос...
Ҳакамнинг бу тариқа «совғалари»ни бу йил «Навбаҳор» футболчилари ҳам тотиб кўришди. Абовянда улар маҳаллий «Котайк» футболчилари устидан ғалаба қозонаётганини кўрган ҳакам бор воситаларни ишга солди: майдон эгалари дарвозасига икки марта 100 фоизлиқ 11 метрлик жарима тўпи белгиламади. Ўз навбатида ҳеч нарса бўлмаган жойда ана шундай жаримани «Навбаҳор» дарвозаси томон белгилади, Натижада наманганлик футболчилар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрадилар. Жамоа бош мураббийси бу учрашув видеоёзувини СССР Футбол федерациясининг махсус ко.миссиясига топширди. У ердагилар бутун ўйинни диққат билан кўриб «Навбаҳор» командасига чин дилдан ачиндилар ва... ҳакамни жазолаб, ўйин натижасини ўзгаришсиз қолдирдилар. Бундай пайтда додингни кимга айтасан?
* * *
Ўйинлар жадвалининг тузилиши ҳар йили норозиликларга сабаб бўладн. Бироқ ўзгариш йўқ. Маасум бошланишида москвалик командалар ўз рақибларини усти ёпиқ майдонларда қабул қиладилар ва то рақиб майдонга кўниккунча улар ўйин тақдирини ўз фойдаларига ҳал қиладилар Ўтган мавсум охирида Москвада ўйинлар шунчалик кўпайиб кетдики, ҳатто бир кунда кетма-кет уч ўйин пойтахтда ўтказилган кунлар бўлди. Очколар сарҳисоб қилинаётган пайтда эса москвалик командалар... бир-бирлари билан учрашдилар. Мавсум яунига кўра шоҳсупани фақат москваликлар эгаллагани ҳам ана шундай хайрихоҳликлар оқибатида бўлса керак.
Ўйинлар орасидаги танаффуслар-чи? 4 сентябрь куни «Пахтакор» «Арарат»ни қабул қилди. Келаси учрашув икки ҳафтадан кейин, ундан кейингиси яна уч ҳафтадан кейин. Бундай узилишлардан кимга фойда? Фақат Оврупо кубокларида иштирок этадиган 2-3 команда учун. Колганлар-чи? Биринчилик 2 ноябрь куни якунланди. Бироқ толиққан футболчиларга дам қаёқда дейсиз? Ноябрь охиригача СССР Кубоги ўйинлари белгиланган. Шимолий шаҳарларда бу пайтда қаҳратон қиш бўлади. Футболни яратганлар қор устидаги ўйинни назарда тутишмаган- ку?!
«Футбол шарҳи» (Россияники) ҳам борган сари махаллийлашиб кетаяпти. Андрей Пятницкий, Миржалол Қосимов, Олег Синелобовларнинг қойилмақом голларидан сўнг умид билан «Футбол шарҳи»ни кутамиз. Йўқ, «Пахтакор», «Помир» каби командалардан ҳатто лавҳалар ҳам берилмайди. «Советсқий спорт», «Футбол» рўзномаларига кўз югуртирсангиз, барча интервьюлар москвалик ва украиналик футболчилар билан. Худди қолганлар иккинчи даражаликдек. Бундай «тарғибот» ўз ишинн қилди. Аввал А. Пятницқий СССР ёшлар, сўнгра М. Қосимов СССР Олимпия терма командаси таркибидан чиқарилдилар.
* * *
Бундай аҳвол қачонгача давом этиши номаълум эди. Бироқ Цюрихдан орзиқиб кутилган телеграмма келди. Болтиқбўйи республикалари сиёсий жиҳатдан тан олингандан сўнг, уларнинг футболи ҳам ФИФА томонидан тан олинди. 7 декабрь куни шу қарорга келган футбол раҳбарлари, эртасигаёқ бу янги терма командаларни қуръа ташлаш маросимига қўшдилар. 1994 йили АҚШда бўладиган навбатдаги Жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаларида собиқ СССРдан тўрт вакил иштирок этади: СССР (ким назарда тутилганлиги номаълум), Латвия, Литва ва Эстония давлатлари.
Бу хабарни кўпчилик тушунган ҳолда қабул қилди, Ҳар ҳолда бу рес- публикалар жуда катта қчйинчиликлардан сўнг мустақиллиқка эга бўлган- дилар. Бироқ 20 қун аввал бўлиб ўтган Украина футбол федерациясининг пленуми, аниқроғи, унинг қарори қўпчиликни шошириб қўйди. Бу ерлик футбол мутахассислари Литва ва Грузия воқеаларидан тўғри хулоса чиқариб аввал мустақиллик тўғрисидаги республика референдумини кутдилар ва унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда СССР Футбол федерацияси таркибидан чиқиб, келаси йилдан бошлаб мустақил биринчиликларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Украина - Литва ёки Грузия эмас, фақат олий лиганинг ўзида 6 командаси билан иштирок этаётган Украинанинг мамлакат футболидан айрилиши жиддий воқеадир,
* * *
Аммо колосковчилар пинагини ҳам бузмай келаси йилги мамлакат бирин- чилигини ўтказишга тайёргарлик кўраётганлиги кишини ташвишлантиради. Лекин уларнинг ҳолатини тушунса бўлади: Болтиқбўйи республикалари ва Украинадан ташқари қолган барча республикалар мамлакат биринчилигида иштирок этишга розилик берганликлари тўғрисида матбуотда хабар берилди. Шу жумладан Ўзбекистон ҳам. Бироқ оддий ишқибоз ҳам бундай вазиятда олий лига фақат 5, нари борса 6 республикадан иборат булиб қолишини яхши фаҳмлайди.
Хўш, бундай олий лига бизга керақми? У ерда қатнашиш бизга ҳеч қандай наф бермайди. Биринчидан, Оврупо футбол уюшмаси - УЕФА қитъадаги мамлакатлар бир-бирига ўйинчилар беришда ҳеч қандай чеклашлар бўлмаслиги тўғрисида қарор кабул қнлди, Яъни 1 январдан бошлаб нафақат кучли, балки ўртамиёна футболчилар ҳам бошқа мамлакатларга жўнаб коладилар. Чунки у ерда совет пулидан юқори турадиган валюталарда маош оладилар. ЦСКА, «Спартак» каби қучли жамоаларнинг деярли бутун таркиби чет элга жўнайди. «Пахтакор» ким билан ўйнаб тажриба орттиради?
Украина чиқиб кетгандан сўнг спорт принципига амал қилинишини Колосковнинг ўзи айтган: яъни биринчи лигада юқори ўринларни эгаллаган командаларга олий лигадан жой берилади, Улар асосан Россиянинг қомандалари: «Ротор», «Ростсельмаш», «Уралмаш», «Локомотив». Бундай кетишда Фарғонанинг «Нефтяниқ» қомандасига ҳам омад кулиб боқиши мумқин. Бироқ бундай «омад» бизга керакми? Бошқа бир гуруҳ (улар тоифасига республикамиз футбол мутахассислари ҳам киради) олий лигада барча республикаларга ўрин берилиши тарафдори. Яъни биринчи лигада қуйи ўринларни эгаллаган Олмаотанинг «Қайрат», Бокунинг «Нефтчи» ва ҳатто ўтган мавсумда иккинчи лигада куч синашган Ашхободнинг «Ко- петдоғ» ва Бишкекнинг «Олға» командалари бир йўла икки поғона сакраб олий лигага йўлланма оладилар. Қани бу ерда мантиқ?
Майли, айтайлиқ, кучсизлар билан баҳсда 3-4-ўринларни эгаллармиз, Сўнг Оврупо кубоклармда Совет футболи шарафини ҳимоя қиламизми?
Иккинчидан, иқтисодий томондан назар ташласак ҳам, мамлакат бирин- чилигида қатнашиш ҳар бир қоманда учун қимматга тушади. Тахминларга кўра, Москвага бир марта бориб ўйнаб келиш учун 25 минг рублга яқин пул керак. Бир йилда 5 марта бориш учун-чи? Умуман, йил давомида бутун мамлакат бўйлаб «сайр қилиш» шартми? Тасаввур қилинг, олий ва биринчи лигадаги 40 га яқин команда мусобақани тўхтатса, самолётларга навбат қанчалик камаярди...
Учинчидан, СССР деган давлатнинг ўзи йўқ. Барча Иттифоқ вазирликлари тугатилди. Нега энди СССР Футбол федерацияси қолиши керак? У ердаги амалдорлар-ку, ўз ўриндиғига маҳкам ёпишиб олиб ҳеч кимга гап бермаяпти. Лекин ўзини мустақил давлат деб эълон қилган республикаларнинг мутасаддилари-чи?!
Наҳотки, Ўзбекистон футболи СССР футбол федерациясидан ажралиб чи- қиб мустақил иш кўра билмайди?! Бунинг учун ҳаммадан ажралиб чиқиб кўр-қўрона Ўзбекистон биринчилигини ўтказиш шарт эмас. Ўрта Осиё ва Қозоғистон республика раҳбарлари тутаётган йўл асосида Туркистон би- ринчилигини ўтказса бўлади-қу!
Очиғи, яқинда «Футбольний қурьер» ҳафталиғида бир мақолани ўқиб хурсанд бўлган эдим. Гарчанд, унда республикамиз шаънига илиқ фикрлар билдирилмаган бўлса-да. Унда муаллиф «Ўрта Осиё ва Қозоғистон футбол раҳбарлари алоҳида «Мусулмон лигаси» тузиб, ўша ерда биринчилик ўтказмоқчи бўлаётгани, бундай хатарли йўлнинг ташаббускори Ўзбекистон Футбол федерацияси эканлиги ҳақида қуюниб ёзганини қўриб миллий ғурурим жўш урган эди. Ҳар ҳолда «бизникилар» ҳам қўл қовуштириб ўтирмаётган экан, деган фиқрга келган эдим.
Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмай худди ўша ҳафталикда Ўзбекистон Футбол федерациясининг масъул котиби С. Будаговнинг жавоби босилиб чиққач, ҳафсалам пир бўлди У муаллифни туҳматчилиқда айблаб, ҳеч қандай «мусулмон биринчилиги» ўтказилмаслиги, йиғилишда бор-йўғи ҳудудда футболни ривожлантириш тўғрисида гап борганлиги, ажралиш тўғрисида гап ҳам бўлмаслиги ҳақида ёзиб, ҳатто бундай нотўғри ахборот учун «Футбольний қурьер»ни судга ҳам бермоқчи бўлди. Афсус...
Қизиқ, Будагов қимдан қўрқиб кетди? Ахир муаллиф унга ўйлаб кўрса арзийдиган ғоя ташлабди-ку' Ҳатто, бундай йиғилишга Озарбайжондан вакил келмоқчи бўлганини ҳам қўшиб қўйибди. Нима бўпти, улар ҳам мусулмон, бизга қўшилса осмон узилиб ерга тушмайди. Аксинча сафимиз кенгаяди, ёки масъул котиб биринчиликни “мусулмон” деб аталишидан чўчидими? Майли, унда номи юқорида айтганимиздек, Туркистон биринчилиги ёки яна бошқа нарса бўлсин. Асосий гап номдамас-ку! Ёки шляпанинг ўрнига дўппи кийса, одам бирдан ўзгариб қолади-ми?
Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари иштирокидаги мустақил биринчиликка ва шу асосда қандай қилиб хорижга чиқиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларга мен анча аввал бир тўхтамга келганман ва «Самандар» Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма корхонасига қарашли бўлган «Фильм’C» ойномаси буюртмасига кўра бу ҳақда «Узоққа бормайлик - ўзимизнинг Осиёни олайлик...» номли мақола қилиб берганман. Шу йилнинг биринчи ойида ана шу ойноманинг илк сони чиқади ва ундан менинг таклифларим ўрин олган. У мақолани ёзган пайтимда ФИФА ҳали Болтиқбўйи Республикаларини тан олмаган, Украина футболи мамлакатдан ажралиб чиқмаган ва «Футбольний курьер»да Будаговнинг жавоби босилмаган эди. Ойнома технологияси шундайки, у икки ой аввал тайёрланади. Шунинг учун ҳам мақола чиққунча Туркистон биринчилиги ҳа- қида бир қарорга келинса, унинг аҳамикти қолмасди. Бари-бир мен хурсанд бўлардим! Нима фарқи бор, бу таклиф мендан чиқдими ёки Будаговдан - муҳими мантиқий фикрлаш ўз самарасини берарди. Бироқ..
* * *
Умуман, Ўзбекистон Футбол федерацияси мамлакат (қайси) биринчилигида қатнашишга розилик берганлигига ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки бу ердаги эскича фикрлаш билан янгича иш қилиш жуда мушкул. Юқорида мамлакат футболида рўй бераётган мўъжизалар ҳақида ёздик, бироқ ўзимиздаги мўъжизалар ундан ҳам зиёд. Аммо мақсадим бировнинг юзига қора чаплаш эмас. Фақат бу маҳкамада Ўзбекистон футболи учун жон куйдирадиганлар деярли йўқлигидан киши ташвишга тушади. Бундан бир неча йил аввал биргина “Ёш ленинчи”да бу мавзуга бағишланиб қанча мақолалар берилди. Ўшанда биз эҳтиросга берилмасдан, хатоликларни пунктма-пункт кўрсатганмиз. Асосий мақсадимиз миллионлаб мухлислари бор команда тақдирини 3-4 киши ҳал қилмасин деган фикрда эди. Бироқ хатолардан тўғри хулоса чиқариш ўрнига, спорт Давлат қўмитасининг ўша пайтдаги раиси А. Антонец таҳририятга муаллифларни 6у соҳани тушунмасликда айблаб, жа- воб қайтарарди. Баъзи ҳолларда саволлар умуман жавобсиз қолиб кетарди. Биз эса Александр Радионович ўзбекчани тушунмагани учун жавоб қайтармади, деб ўзимизни овунтирардик.
Лекин бу мақолалар халқ эьтиборидан четда қолмасди. Улар орасидан сайланган депутатлар бу лавозимга О. Назировни афзал кўришди. Обид ака билан шахсан таниш бўлмасам-да, унинг олиб бораётган сиёсатидан хабарим бор. Оз вақт ичида қўмитадаги кўпгина амалдорлар ўз ўринларини маҳаллий кадрларга бўшатиб бердилар У киши депутатларга берган ваъдасининг устидан чиқди: «Пахтакор» олий лигага қўшилди, «Нефтяник» ва «Нав- баҳор» командалари биринчи лигадан мустаҳкам жой олдилар.
Бироқ О. Назировнинг футболдан бошқа мингта ташвиши бор. Жумҳурият кишилари соғлом бўлишлари, Ўзбекистон спортининг шон-шуҳрати жаҳонга танилиши учун ҳали кўп иш қилиш лозим. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Футбол федерацияси спорт қўмита тасарруфидан чиқиб, хўжалик ҳисобидаги мустақил уюшма бўлгандан кейин ўз аравасини ўзи тортиши лозим эди.
Бироқ айнан шу масала оғирроқ кечмоқда Бу ерда узоқни кўзлаб сиёсат олиб борилмайди чоғи, ҳамма нарсалар вақтинча. Федерация раиси А. Иноятов қарши бўлса ҳам Новиков “Пахтакор”га тайинланади, сўнг ишдан олиниб унинг ўрнига Иноятов ўтиради. Бўшаб қолган федерация раиси лавозимига таниқли мутахассис А. Рустамов сайланади. Бироқ орадан икки ой ўтмай, янги раис – Э. Аминов. «Пахтакор» командаси бошлиғи ва клуб президенти И. Фозилов 1 йил ўтмай бўшаб кетди. Команда бошлиғи бўлиб сайланган А. Толибжонов бир йил ўтмай ўз лавозимига қайта тайинланди. Новиков даврида селекция ишини уддалай олмаган ва бунинг учун ишдан бўшатиб юборилган Н. Любарцев куни кеча яна тренер қилиб тайинланибди. Иноятовга ёрдамчи бўлган иккинчи тренер О. Бугаев 1 чорак ўтмасдан «қаёққадир» ғойиб бўлди. Базилевич, Секеч, Новиков “сабоқлари”дан сўнг энди А. Тарханов таклиф қилинибди. Булар ҳаммаси бош команда - фақат бир жамоа атрофидаги ўйинлар. Қолган жойларда-чи? “Косонсойчи”да бир мавсумда нечта тренер алмашди? Нега Волчок “Навбаҳор”ни энг юқори чўққига олиб чиққанидан, Абдураимов эса «Умид»ни бир йилда оёққа турғизганидан сўнг ташлаб кетишди?
Бу саволларга ким жавоб беради? Ҳеч ким. Чунки Футбол федерациясида доимо шундай қилишга одатланишган. Ким билади, балки Аминов пойқадами ёқиб бирор ўзгариш бўлар. Федерация аъзолигига бошқа касблар қатори журналистларни ҳам қўшиш керак деган таклиф билан «Ёш ленинчи» газетаси қайта қуришнинг дастлабки йиллари чиққан эди...
* * *
25 декабрь куни Москвада мамлакат чемпионатининг навбатдаги мавсуми муҳокама қилинди. Унда ҳамма қатори Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашиши кўзда тутилган эди. У ерларда нима гап бўлгани менга қоронғу. Бироқ ҳали ўйлаш учун вақт бор. 11 январь куни СССР Футбол федерациясининг пленуми бўлади. Ана шу пленумгина навбатдаги биринчилик қоидаларини тасдиқлайди. Наҳотки, биз ўзи йўқ бўлган мамлакат ўйинларида иштирок этсак?!
Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
P.S. Муаллифнинг сўнгги хитобидаги фикрни нафақат у, балки бошқа республикалардаги унинг ҳамкасблари ҳам кўтаришди. Шунда В. Колосков шоша-пиша ташкилот номини МДҲ футбол федерациясига ўзгартирди ва унга яна ўзи раҳбар бўлди. У 1992 йилда МДҲ чемпионати ўтказилиши, унда 20 жамоа қатнашишини маълум қилди. Юқорида таъкидланганидек, улар орасида Литва ва Грузия клублари бўлмаслиги аниқ эди. Кейинчалик, Украина, Латвия, Эстония, Арманистон, Молдова ва Туркманистон клублари ҳам қатнашмасликларини маълум қилишди. МДҲ чемпионатида Москванинг 6 клуби, Ўрта Осиёнинг “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Помир”, “Қайрат” ва “Олға”, қолганлари Россиянинг қуйи лигадаги жамоалари қатнашиши белгиланганди.
Бу орада Ўзбекистон ССР футбол федерацияси Ўзбекистон Республикаси футбол федерациясига айлантирилди. 1992 йилнинг 31 январь куни янги федерация ижроқўмининг биринчи йиғилиши ўтказилди ва унда 2 та муҳим қарор қабул қилинди.
1. Ўзбекистон Миллий ва Олимпия терма жамоаларини тузиш.
2. Ўзбекистон миллий чемпионатини ўтказиш.
“Пахтакор”, “Нефтчи” ва “Навбаҳор” клублари МДҲ чемпионатига тайёргарлик кўраётгани боис, миллий чемпионатда уларнинг ўринбосарлари қатнашиши белгилаб қўйилди. Бироқ, ижроқўм йиғилишинг эртасига Москвадан “бомба” хабар келди. Москванинг бешта энг яхши клублари МДҲ чемпионатини бойкот қилиб, алоҳида Россия чемпионати ўтказишга келишиб, бу ҳақда меморандум имзолабдилар. Бу эса МДҲ чемпионати бошланмасдан ниҳоясига етганини билдирарди. Шу тариқа, 1992 йилдан бошлаб, янги Ўзбекистон чемпионатига асос солинди...
Фикрлар