

Бу "Ювентус"нинг кетма-кет олтинчи ғалабаси бўлди. Жамоанинг охирги мағлубияти октябрь ойи бошида "Милан"га қарши ўйинда рўй берганди (0:2).
"Лацио" билан баҳсда 2 та голга муаллифлик қилган Мойзе Кин таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Майдонда голлар билан жавоб бериш – танқидчилар оғзини ёпишнинг ягона йўли. Бугун биз жамоа сифатида ажойиб ўйнадик. Иккита гол урдим ва бундан жуда хурсандман. Аллегри ҳар доим мендан маслаҳатини аямайди, унга раҳмат айтмоқчиман", – деди Кин.



