Мойес нега ёзда Хартни харид қилиш учун уринмаганини тушинтирди
Aslanov Jasurbek
12 ноя 2016, 16:10
"Сандерленд" бош мураббийи Дэвид Мойес нега "Манчестер Сити" дарвозабони Жо Хартни ёзда харид қилмагани ҳақида тушинтириш берди.
"Бу ерга келганимда, Вито Манноне биринчи рақам эди, аммо унинг жароҳати Пикфордга ишониш кераклигини билдирарди. Жо Хартни таклиф қилишим мумкин эди, аммо Жордан Пикфорднинг ўсиши ҳақида ўйладим ва Харт ғоясидан воз кечдим" - дейди Мойес.