Моуринью: "Зиданнинг саргузаштларини мураббийнинг фаолияти деб бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
25 мар 2019, 17:25
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью Зинедин Зиданнинг Мадриддаги муваффақиятли фаолияти ҳақида гапирди.

"Зидан қисқа вақт ичида ҳеч ким эришмаган муваффақият - кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишга эришди.

Шунга қарамай биз унинг саргузаштларини ҳақиқий мураббийлик фаолияти дея олмаймиз. Унда ҳаммаси ҳали олдинда, чунки у энди "Реал"га ўз услубини ўргатиши, футболчилар харид қилиш ва пуллаши, қарорлар қабул қилиш ва янги жамоа тузиши керак бўлади" - дейди Моуринью.

Зидан 2016-2018 йиллар давомида "Реал"ни бошқарган эди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+