Моуринью Заньолонинг "Рома"ни тарк этмоқчи эканлигини тасдиқлади
23 янв 2023 11:40
Янгиликлар
Моуринью Заньолонинг "Рома"ни тарк этмоқчи эканлигини тасдиқлади
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ярим ҳимоячи Николо Заньолонинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Николо Заньоло клубни тарк этмоқчи. У трансферга ариза берди. Бироқ бу содир бўлишига ишончим комил эмас. Таклифлар жуда кам. Ўйлайманки, у жамоада қолади", – деди мураббий.
Аввалроқ 23 ёшли хавбек 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномани узайтиришдан бош тортганди.
Заньоло жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ Рим клуби Заньолога ўринбосар топгани айтилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар