Моуринью Соннинг жароҳати ҳақида гапирди

Alisher
15 мар 2021, 14:00
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Арсенал" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи Сон Хён Миннинг жароҳати ҳақида гапирди.

Форвард ўйин бошида жароҳат олди ва алмаштирилди.

"Сонда мушак жароҳати. Бундай жароҳат жуда ҳам ёқимсиз бўлади. Мен ҳали у узоқ муддатга сафга сафдан чиққан ёки чиқмаганлигини билмайман", - дейди португалиялик мутахассис.

Кореялик ҳужумчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 9та ассист қайд этди.

"Тоттенхэм" эса Англия чемпионатида 45 очко билан жадвалда 7-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal