Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди

Alisher
23 ноя 2024, 22:49
"Фенербахче" қишки трансфер ойнасида янги чап қанот ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.

Клуб бош мураббийи Жозе Моуринью бу позицияга "Реал" тарбияланувчиси Серхио Регилонни кўрмоқда.

Моуринью Регилон билан бунга қадар "Тоттенхэм"да бирга ишлаган. 27 ёшли испан ҳалигача Лондон жамоасида ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва бу эҳтимолий трансфер имкониятини оширади. "Шпорлар"нинг ҳаттоки товон пулисиз ҳам Регилонни қўйиб юборишлари истисно этилмаган.

Transfermarkt Серхио Регилонни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TodoFichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›