

Манбага кўра, “шпорлар” устози Жозе Моуринью ўз жамоасида собиқ шогирди Серхио Рамосни кўрмоқчи. Рамоснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида тугайди ва агар у “Реал” билан келишувни узайтирмаса эркин агентга айланади. Испаниялик ҳимоячи билан ПСЖ ва АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқмоқда.
У 2005 йилдан бери “қироллик клуби” шарафини ҳимоя этиб келмоқда. 34 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3+1 натижа кўрсатди.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!



