Моуринью: "Погба энди вице-сардор эмас"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба энди вице-сардор эмаслигини тасдиқлади.

Олдинроқ, португалиялик мутахассис "Вулверхэмптон"га қарши баҳсдан сўнг (1:1) Погбанинг сўзларидан ғазаблангани айтилган эди. Франциялик футболчи жамоа уй учрашувларида кўпроқ ҳужум қилиши кераклиги ҳақида гапирганди

"Энди у вице-сардор эмаслиги ҳақидаги маълумот ҳақиқат, бироқ Погба билан орамизда муаммо йўқ. Мен мураббийман ва бундай қарорлар қабул қилишга ҳаққим бор", - дейди Моуринью.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports