

Португалиялик мутахассис агар ҳозирда бирор пули кўп клубда ишлаётганида, Осимхенни сотиб олган бўлишини тан олди.
Нигерия терма жамоаси аъзоси кеча Рим клубига қарши ўйинда ўзининг 14-голини урди ва бу борадаги натижасини яхшилаб қўйди. У рақиб дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди.
Марадона номидаги ўйингоҳда "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якун топди. Ўйиндан кейинки матбуот анжуманида Моуриньюдан Осимхен ҳақида сўрашди, у эса:
"У Дрогба билан бир хил даражада.
Агар Виктор ўзгарса, ҳаммаси янада яхши бўлади. Агар пули кўп клубда бўлганимда, уни сотиб олардим. Бир кун келиб Англияга йўл олса, у ўзгариши керак.
Мен унга ажойиб гол урганини айтдим. Унинг голи фантастик эди, мавсум бошида учрашганимизда ҳам худди шундай қилган эди", – дея жавоб берди мутахассис.



