Моуринью МЮ футболчисининг "Рома"га ўтишини истамоқда

Mirjalol Normatov
27 сен 2023, 00:39
"Рома"дагилар Жейдон Санчонинг хизматларига қизиқиб қолишди.

"Il Romanista" хабарига кўра, римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью қандай қилиб бўлса-да, "Манчестер Юнайтед"нинг ушбу футболчиси билан шартнома имзоланишини истамоқда. Олдинроқ айтилганидек, футболчи МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг билан урушиб қолгани сабабли қишда трансферга қўйилади.

Аммо "Рома"да МЮ сўрайдиган маблағ бўлмаслиги мумкин. Шу боисдан клуб англияликни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Санчо ушбу мавсумда АПЛнинг 3 ўйинида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Romanista

Сўнгги янгиликлар

Барча ›