UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  5 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Моуринью июнь ойида Португалия термасида иш бошлаши мумкин Янгиликлар

Моуринью июнь ойида Португалия термасида иш бошлаши мумкин

У параллель равишда "Рома"ди ишламайди.

Жозе Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод ҳисобланади.

"Record" хабарига кўра, Португалия бош мураббийи лавозимини тарк этган Фернанду Сантуш ўрнига асосий номзод ҳозирда "Рома"ни бошқараётган мутахассис бўлиб турибди. Моуринью аллақачон бу масала ҳақида гапирган – ҳозирча фақат норасмий алоқалар бўлган. Айни дамда унинг тайинланишига 2024 йилгача мўлжалланган "Рома" билан амалдаги шартнома тўсқинлик қилмоқда.

Моуринью терма жамоа ва "Рома"даги ишни бирлаштирмоқчи эмас. Римликлар ҳам бу вариантга қарши.

Қайд этилишича, айни дамда вазият оғирлигича қолмоқда.

Мавсум давом этар экан, Моуринью Португалия терма жамоасини бошқармаслиги аниқ. Агар Португалия футбол федерацияси "Рома" билан келишувга эришса, тайинлов июнь ойида амалга ошиши мумкин. Мураббийга 2026 йилги Жаҳон чемпионатигача шартнома таклиф қилинган.

Агар Моуринью ва "Рома" рози бўлса, ҳозирда ёшлар жамоасида ишлаётган Руй Жорже ёзгача Португалия терма жамоаси вақтинчалик бош мураббийи бўлиши мумкин.

Португалия футбол федерацияси Моуринью Евро-2024 саралаш босқичи бошланишидан олдин терма жамоа бошқарувига келишини истамоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика