Моуриньо "Реал" бош мураббийи ҳақида: "У шунчаки кўчадан келган одам эмас"

Alisher
21 сен 2019, 11:04
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал"да Зинедин Зиданни алмаштириши ҳақидаги гапларга изоҳ берди.

"Мен "Реал"га қайтишни хоҳламас эди, чунки уларда мураббий бор. Мен мураббийи бор жамоани шуғуллантира олмайман.

Биз нафақат "Реал"га, балки унинг мураббийига ҳам ҳурмат билан қарашимиз керак, чунки у шунчаки кўчадан келган одам эмас.

Мен бундай нарсаларга изоҳ беришдан бош тортаман ва бундай миш-мишларни оммалаштирмайман", - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассиснинг сўнгги клуби "Манчестер Юнайтед" бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca