Моуриньо: "Қўлимдан келганида танаффусда 11 ўзгариш қилган бўлардим"
30 окт 2020 01:50
Янгиликлар
Моуриньо: "Қўлимдан келганида танаффусда 11 ўзгариш қилган бўлардим"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигасида "Антверпен"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Танаффуснинг ўзида 11 ўзгариш қилган бўлардим. Бироқ бу қўлимдан келмайди. Бироқ бирданига 5 ўзгариш қилиб ҳам бўлмайди, чунки тайм 45 дақиқа давом этади. Қолган футболчиларни эса ақл билан танлаш керак.
Иккинчи бўлимда ҳолатни ўзгартиришга ҳаракат қилдим. Бироқ Антверпен характер намойиш қилди. Яхши жамоа ютди, ёмон жамоа ютқазди. Тан олиш керак.
Бизнинг энг яхши ўйинларимизни барча кўрди. Мен доимо захирадаги футболчиларга ҳам имкон бериб келганман. Бизда таркиб жуда катта. Бироқ бугунги ўйиндан кейин танлов имкониятимиз анчагина камайди", - деди Моуриньо.
Фикрлар