

"Португалия термасининг таркиби жуда яхши. Улар Криштианусиз ҳам кўп нарсаларга қодирлигини кўрсатиб бўлишди. Роналду борлиги учун Португалия иложсиз ишни ҳам уддалайди.
Биламан, Аргентина термасида ҳам таркиб жуда кучли, бироқ улар Мессисиз ўйнай олишмайди. Месси билан эса ЖЧ фаворитлари.
Менга Бразилия термасининг ўйинлари ёқмоқда. Улар жисмоний, руҳий ва тактик томондан ҳам ақлли ўйин намойиш этишмоқда", - деди Моуриньо.



