

"Погбанинг ўйинини биз кучайтиришимиз керак эмас. Буни ўзи кўрсата олиши керак. Жаҳон чемпионати - ўйин сифатини ошириш учун идеал имконият. Нима учун? Чунки бу даврда футболчи фақатгина футбол ҳақида ўйлайди.
Мавсум давомида катта ўйинлар жуда кўп бўлади. Шундай паллада концентрацияни йўқотиб қўймаслик керак. Жаҳон чемпионатида масъулиятни ўз қўлига олганлар эса шундай баҳсларда ўзини кўрсата олади", - деди Моуриньо.



