

"Бу мамлакатнинг энг яхши жамоалари ўртасидаги катта баҳс бўлади. Бу шунчаки тарихий воқеа эмас, балки доимо соврин учун курашадиганлар учрашуви. Сўнгги вақтда "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Арсенал"дан устунроқ эди, аммо Лондон жамоаси ҳам мағлуб бўлмаган пайтлар ёдимда. Ўн йиллар аввал МЮ - "Арсенал" баҳси ҳозиргидан йирикроқ эди" - дейди Моуриньо.



