

Маълумотларга кўра, "Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Бонуччи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" 2017 йил "Ювентус"дан харид қилган пулидан камга ўз сардорини сотмайди. Ўшанда россонерлар Бонуччи учун 42 млн. евродан воз кечган эди.
Жорий мавсум 31 ёшли ҳимоячи А Сериянинг 34та учрашувида иштирок этди.



