Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас
15 окт 2024 19:48
Янгиликлар
Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас
"Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақидаги саволга жавоб берди.
Бонуччининг сўзларига кўра, "Торино" ҳужумчиси Дуван Сапата у қарши ўйнаган энг кучли ҳужумчи.
"Тунлари менга уйқу бермай, қўрқишимга сабабчи бўлган — Сапата. Унинг "Аталанта"сига қарши ўйинлардан аввал мен ухлай олмасдим. Унинг кучи ва жисмоний имкониятлари менга тинчлик бермасди.
Фаолиятим давомида кўплаб чемпионларга қарши ўйнаш бахти насиб қилган. Дрогба, Роналду, Месси, Торрес, яна кимлардир ҳозир эсимдан чиққан. Лекин Дуван жуда кучли ўйнарди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар