Моуриньо МЮдан 4 миллион фунт олган

Narzulla Saydullayev
23 май 2016, 08:20
«Манчестер Юнайтед» ва Жозе Моуриньо ўртасидаги музокараларнинг шартлари маълум бўлди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, томонлар 5 йиллик шартнома борасида январь ойидаёқ келишиб олишган. Мана шу 5 йил давомида мураббий 75 миллион фунт маош олади. МЮ бошқа клуб билан шартнома тузмаслиги учун португалиялик мураббийга 4 миллион фунт тўлаган.

«Қизил иблислар» раҳбарияти Моуриньодан майдон четида ўзини яхши тутишни сўраган, бироқ мураббий бунга рози бўлмаган.

Ёзда таркибни кучайтириш учун Моуриньо 200 миллион фунт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk