Моуриньо матбуотни ва икки футболчисини танқид қилди

Mirjalol Normatov
7 окт 2018, 13:09
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо кечаги учрашувда яхши ўйин кўрсата олмаган икки футболчисини ва матбуотни танқид қилди.

"Ўйинга қайта олишимизни билгандим. Чунки футболчиларда иштиёқ кучли эди. Бироқ бир неча футболчиларнинг ўзи захирага олинишини исташди.

Рэшфорд жуда ғамгин кайфиятда эди. МакТоминей эса қўрқди. Иккиси ҳам яхши ўйин кўрсата олишмади.

Сариқ матбуотдагилар менинг истеъфомни кутишмоқда. Мен ҳали бу борада раҳбариятдан хабар олмадимми, демак, ўша маълумотларни менга қарши ишлатилаётган провокация деб биламан. Учрашувдан кейин раҳбариятдагилар матбуотнинг хабарларига эътибор қаратмаслик борасида хабар жўнатишди. Бундан эса хайрон қолдим.

ОАВ кўплаб ёлғонларни ўйлаб топмоқда. Сизлар ҳам профессионал ишлашингиз керак", - деди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ВВС