Моуриньо ҳам ўз ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр

Mirjalol Normatov
27 июл 2018, 15:54
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоячи Маттео Дармианнинг жамоадан кетиши борасидаги фикрларини билдирди.

"Маттео кетишни истайди. Агарда таклифлар бўлса, уни қўйиб юборамиз. Бироқ ҳозирча бизни қониқтирадиган таклифлар бўлмади.

Аммо ҳозирда бизда ўнг қанот ҳимоясида муаммолар бор - Валенсия жароҳатланган, Далот эса тикланиш жараёнида. Иккиси ҳам мавсумнинг бошланғич қисмини ўтказиб юборади. Янг ҳам ўнг қанотда ўйнаши мумкин. Бироқ у ҳозир дам олмоқда. Бизни қониқтирадиган таклиф бўлсагина, Дармиан жамоадан кетади. Бўлмаса шу ерда қолади", - деди Моуриньо.

Олдинроқ Дармианнинг агенти мижози "Ювентус"га ўтиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia