Моуриньо: "Англия Кубогини ҳурмат қиламан ва ундан чиқиб кетмайман"
18 фев 2017 14:20
Янгиликлар
Моуриньо: "Англия Кубогини ҳурмат қиламан ва ундан чиқиб кетмайман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Бэкберн Роверс"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Кубоги 1/8 финал учрашувидан олдин турнир ғолиблиги учун курашишини айтди.
"Англия Кубогидан чиқиб кетмайман. Агар МЮ мағлуб бўлса, бу фақат рақиб кучлилиги туфайли бўлиши мумкин. Бу турнирни ҳурмат қиламан, МЮда ҳар бир ўйинга жиддий эътибор беришади.
"Челси" билан биринчи ва хатто иккинчи лига жамоаларига мағлуб бўлганмиз, аммо ҳеч қачон турнирдан шунчаки чиқиб кетмаганман. Биз ёмон ўйнаганимиз учун шундай бўлган. Шу сабабли ҳар қандай турнирда доимо жиддий эътибор қилишга интиламан. Менга "Уэмбли" ёқади, Англия Кубогини иккинчи маротаба қўлга киритмоқчиман" - дейди Моуриньо.
Фикрлар