

Ўйинда Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, МЮ бу мавсумда кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учради. АПЛ 4-турида жамоа Манчестер дербисида "Сити"га имкониятни бой бериб қўйганди. Европа лигаси 1-турида МЮ "Фейеноорд"га мағлуб бўлди ва бугун "Уотфорд"га ютқазди.
Сўнгги бор 2002 йилда Моуриньо бошқарган жамоа бир мавсумда кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учраган экан. Ўшанда мураббий "Порту"да ишлар эди.



