
Москва шаҳрининг спорт ва туризм департамент ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича методик маслаҳатлар тайёрлади. Уларни классификациядан ўтган 870 та меҳмонхоналарга юборишади.
"Меҳмонхона ходимларининг кийими Конфедерациялар Кубоги ва жаҳон чемпионатидек байрамлар олиб келадиган руҳга мос бўлиши керак. Маъмур, менежер, оқсоч ва фаррошларнинг кийими тўп ва спорт атрибутлари кўринишидаги сурат ва ёпиштиргичлар билан рангбаранглаштириш таклиф қилинади. Махсус кийимларни миллий жамоалар услубида ҳам яратиш мумкин.
Меҳмонхона ходимлари бир жамоадек бўлиши лозим. Биз меҳмонхоналарда байрам руҳини яратмоқчимиз. Москва меҳмонлари, шу билан бирга туристлар буни ҳис қилиб, Москвадан илиқ тассурот олишлари керак" - дейилади Москва мэри баёнотида.