

Бунга сабаб жамоа ҳужумчиси Аркадиуш Миликнинг жароҳати сабаб тахминан олти ҳафтага сафдан чиққани бўлди. Милик келаси мавсум бошида қайтишига қарамай, "Ювентус" Мората номзодини кўриб чиқади.
Агар испан футболчиси А Серия клубига ўтишга қарор қилса, унда маоши пасайишига рози бўлиши керак.
31 ёшли ўйинчи бунга қадар 2014-2016 ва 2020-2022 йилларда "Юве"да ўйнаган. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



