Мората: “Иско – “Реал” ва терма жамоа учун ўта муҳим футболчи”

12 ноя 2017, 00:27
“Челси” ҳужумчиси Альваро Мората “Реал” ярим ҳимоячиси Иско билан муносабатлари ҳақида гапирди.

“Мен Искони ҳозироқ “Челси”га олиб келган бўлардим. Аммо ҳозир у Мадрид жамоасида ҳал қилувчи рольни бажармоқда. Терма жамоада ҳам у етакчи футболчилардан бири. Агар у ўзини ҳал қилувчи футболчи сифатида ҳис қилса, Искони тўхтатиб бўлмайди. У Мадридда етакчилик қилаётганини бутун дунё кўриб билиб турибди.

Иско “Реал” ва Испания термаси учун муҳим футболчи. У ўйинни ўзгартирмоқда, натижа кўрсатаяпти. Тўп билан шунчаки “рақс” тушмоқда. Бундан ташқари, Иско менинг дўстим”, дейди Мората.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Cadena Ser