Монтелланинг ўрнига "Милан"га ким бош мураббий бўлиши маълум

Narzulla Saydullayev
23 окт 2017, 07:42
«Милан» яқин орада Винченцо Монтеллани истеъфога чиқариши мумкин, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.

Раҳбарият клубнинг охирги натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Клуб «Фиорентина» собиқ устози Паулу Соуза билан музокараларни бошлаб юборди.

«Россонерлар» кеча «Женоа» билан дуранг (0:0) ўйнашди ва А серияда охирги 4та ўйинда бир очко олишди.

9та турдан сўнг «Милан» 13 очко билан 11-ўринда бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›