“Монпелье” икки дарвозабон билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
13 июн 2017
Франциянинг “Монпелье” клуби расмийлари дарвозабон Лоран Пьоннье билан шартнома узайтирилганини маълум қилишди.

35 ёшли тажрибали посбон билан келишув бир йилга мўлжалланган. У 1997 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келяпти.

Пьеннье ўтган мавсум Франция чемпионатида 38та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 25та гол олиб чиққан эди.


Шунингдек, 19 ёшли дарвозабон Димитри Берто “Монпелье” билан илк профессионал шартномасини имзолади. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: