UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Монакода хайрия футбол шоу учрашуви бўлиб ўтди (ФОТО) Янгиликлар

Монакода хайрия футбол шоу учрашуви бўлиб ўтди (ФОТО)

Россиялик “Формула-1” пойгачиси Даниил Квят ҳам Монакода бўлиб ўтган футбол хайрия учрашувида гол урди.
У пойгачилар ва юлдузлар жамоаси ўртасидаги ўйинда майдонга тушди.

Мазкур ўйиндан тушган маблағ Михаэль Шумахер жамғармасига ўтказилади. Маълумки, етти карра “Формула-1” чемпиони шу йилнинг декабрь ойидан бери кома ҳолатида ётибди.

Шу пайтгача ўтказиб келинган бу каби футбол учрашувларида айнан Шумахер пойгачилар жамоасига сардорлик қилиб келган. Бу сафар Nazionale Piloti жамоасининг сардори Фернандо Алонсо бўлди.

Гран-при олдидан бўлиб ўтган шоу-хайрия учрашувида юлдузлар жамоаси 3:2 ҳисобида пойгачиларни мағлубиятга учратди.

Фелипе Масса ва Себастьян Феттель Квятнинг жамоадошлари сифатида ҳаракат қилишди. Сардор бўлиб Фернандо Алонсо кўриниш берди.

Юлдузлар жамоаси таркибида Монако қироли Альберт II, теннисчи Новак Жокович, собиқ футболчилар Павел Недвед, Марко Симоне, Сонни Андерсен ва бошқалар тўп тепишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика