“Монако” ўз сафига “Лион” етакчисини қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
7 авг 2017, 23:20
Франция чемпиони “Монако” яна бир истеъдодли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, “Монако” “Лион” ярим ҳимоячиси Рашид Геззал билан келишувга эришди. Жазоир терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси билан 2021 йилнинг 30 июнигача шартнома имзоланди.  

Геззал “Монако” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Рашид яқинда “Лион”ни тарк этган эди. У айнан мана шу жамоа таркибида сўнгги 5 йилдан бери тўп тепиб келаётганди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф