“Монако” кетма-кет 5та ўйинда ютқазди, жамоа сўнгги бор 11 августда 3 очко олганди

Aziz Tukhtamuradov
21 окт 2018, 08:44
“Монако” клуби Франция чемпионатининг 10-тури доирасида “Страсбур” жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Монегаскликлар бу билан кетма-кет бешинчи учрашувда мағлубият аламини тотиб кўришди. Жамоа 11та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келяпти. Сўнгги бор “Монако” шу йилнинг 11 август куни “Нант”ни таслим (3:1) этган эди. 

Яқинда “Монако” бош мураббийлик постида Тьерри Анри Леонарду Жардимни алмаштирганди. Анри учун "Монако" бош мураббийлигидаги дебют омадсиз чиқди. Клуб 6 очко билан турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф