UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Мўйдин Мамазулумов: «Мени алдашди» Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: «Мени алдашди»

«Гулистон» клуби иккинчи давра бошланишига яқин таркибга айрим янги ўйинчиларни қўшиб олишга муваффақ бўлди.
Айниқса, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳам «Гулистон» аъзосига айлангани мухлислар учун кутилмаган ҳол бўлди. Ёдингизда бўлса, у «Олмалиқ»ни тарк этиб «Нефтчи»га қўшилганди. Футболчининг ушбу жамоада тўп суриши ҳам ойдинлашгандек эди. Аммо кейинчалик воқеалар ривожи аксинча тус олиб Мўйдин клуб лагерини тарк этишга мажбур бўлди. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Айниқса, маҳаллий мухлислар унинг «Нефтчи»да келганини эшитиб хурсанд бўлгандилар. Аммо олдиндан нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мамазулумов ҳам шу ерда ўйнаш учун келди-ю, орадан маълум вақт ўтгач кетди. Шундан кейин у «Навбаҳор»да бир оз шуғулланди. Аммо иккинчи даврани «Гулистон»да ўтказиши расман маълум бўлди. 

-   Нима учун «Гулистон» клубига ўтдингиз? Бунинг сабаблари нимада?
-   «Гулистон»га кўчиб ўтганимнинг сабаби хусусида тўхатлсам, аслида мавсумни «Нефтчи»да ўтказишим мумкин эди. Биласиз, биринчи даврани «Олмалиқ»да ўтказдим. Фарғоналиклар эса мени чақиришиб ҳамкорлик қилиш нияти борлигини айтдилар. Аммо кейин улар гапининг устида турмадилар. Натижада у ердан кетдим. Менга «Гулистон»дан таклиф бўлгани учун шу ерга келдим.

-   Лекин «Нефтчи»дан кейин «Навбаҳор» машғулотларида ҳам қатнашдингиз. Нима, улар билан келиша олмадингизми?
-   Очиғини айтсам, «Навбаҳор» билан келиша олмадим. Уларнинг менга билдирган таклифи қониқтирмади.

-   Кўпчилик фаолиятингизни «Нефтчи»да давом эттиришингиз ўйлашаётганди. Бироқ охир-оқибат «Гулистон» аъзосига айландингиз. Воқеалар ривожи бундай тарзда ўзгариб кетишини кутмаган бўлсангиз керак?
-   Аслини олганда «Олмалиқ»даги фаолиятим ёмон кечмаётганди. «Нефтчи»нинг янги раҳбари Комил Мирзабоев мени «Нефтчи»га таклиф қилиб «Олмалиқ»дан хужжатимни олиб келишимни ва шартнома тузиб шу ерда ўйнашимни айтиб мени қаттиқ ишонтирди. Мен ҳам унинг гапига ишониб «Олмалиқ»дан хужжатимни олиб борибман. Аммо чемпионат бошланишига бир ҳафта қолганида менга бошқача вазиятни тушунтиришди. Хайронман бу бош мураббйининг қарорими ёки Мирзабоевними, билмадим. Мени «Олмалиқ»дан олиб кетиб «Нефтчи»да ўйнайсан деб, кейин жамоасиз қолдиришди. Тўғрисини айтсам, қачонлардир Фарғонага қайтиб «Нефтчи»да ўйнаш ниятим бор эди. Менга Фарғонадан кўплаб мухлислар қўнғироқ қилиб нима учун кетганимни сўрашяпти. Кўпчилик «Нефтчи»ни тарк этганимни нотўғри тушунишяпти. Ваҳоланки улар аслида қандай сабаб бўлганини билишмайди. Ишқибозлар учун шуни айтишим керакки, Фарғона халқи учун ҳам у ерда ўйнамоқчи эдим. Лекин бу амалга ошмади. Бунинг сабабни мухлислар мендан эмас Комил Мирзабоевдан сўрашса яхши бўларди.

-   «Гулистон» сиз учун охирги вариантмиди?
-   «Гулистон» жамоаси мен учун охирги вариант эмасди. Бунга қадар ушбу жамоага қарши расмий ва ўртоқлик учрашувларида тўп сурганман. Ўшанда бу клуб менда илиқ таассурот қолдирганди. Бош мураббий Баҳтиёр ака Ашурматов билан ҳам яхши муносабатдаман. Бундан ташқари футболчиларнинг ярмидан кўпини танийман. Умуман олганда, Ашурматов «Гулистон»га келиб ёрдам беришимни сўради ва мен унинг ҳурматидан ушбу таклифга розилик билдирдим. Хар ҳолда бу инсон мени чақиришга чақириб кейин хамкорлик қилмаймиз деб айтгани йўқ. Лекин «Нефтчи» вакиллари менга нисбатан яхши иш қилишмади.

-   Бу ҳолат сизга ёмон таъсир қилдими?
-   Албатта, менга ёмон таъсир кўрсатди. «Олмалиқ» бош мураббийи Игор Шквиринга ҳаммасини тўғри тушунтириб «Нефтчи»да ўйнайман деб қоғозларимни олиб кетгандим. Буни қарангки, фарғонадагилар бошқача йўл тутишди. Менга нисбатан ҳурматсизлик қилдилар. Ахир мени ўз жамоасида ўйнатиш қўлидан келмаса нима кераги бор таклиф этишни?!

-   «Гулистон» иккинчи даврага қийинчилик билан тайёргарлик кўрди. Фақат масум бошланишига озгина қолганида қандайдир ўзгаришлар содир бўлди. Умуман олганда, таассуротларингиз қандай?

-   Боя айтганимдек, жамоанинг ярмини танирдим. Машғулотларда йигитлар билан бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Қийин вазиятда барча жамоадошларим билан бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қиламиз ва курашамиз.

-   Янги жамоада муҳит қандай?

-   Айрим клубларга қараганда бу ерда муҳит яхши. Футболчилар ўртасида гуруҳбозлик йўқ. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Молиявий томондан озгина ёрдам бериб юборишса ишончим комилки жамоа ўзини кўрсата олади.

-   Айтингчи, «Гулистон»га қандай мақсадда ўтдингиз?

-   «Нефтчи» билан юз берган ҳолатдан кейин қийин аҳволга тушиб қолгандим. Кейин «Гулистон» менга ишонч билдириб қатъий таклиф билан чиқди. Бу ерга ҳар томонлама ўзимни кўрсатиш учун келдим. Иккинчи давра давомида жамоага ёрдам бермоқчиман ва ўзимни ҳам кўрсатмоқчиман. Янги йилдан бошлаб эса бошқа жамоага кетаман.

-   Демак, «Гулистон»га ярим мавсум учун келибсиз-да?

-   Ҳа, мавсум охиригача ўйнайман. Шу вақт давомида ўзимни албатта кўрсатишим шарт.


Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика