UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  13 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Мўйдин Мамазулумов: «Ғалабани Ашурматовга бағишладик» Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: «Ғалабани Ашурматовга бағишладик»

«Гулистон» клуби узоқ кутилган ғалабасини қўлга киритди.
Кетма-кет мағлубиятлар туфайли аҳволини қийинлаштириб олган ушбу жамоа ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди. 

Клубга иккинчи даврада қўшилган тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ушбу учрашувда яна ўзини кўрсата олди. У жамоадаги ҳозирги қийин шароитда ҳам тушкунликка тушмасдан бор имкониятини ишга солиб «Гулистон»га ёрдам бераётгани эътиборга моликдир. У наманганликларга қарши беллашувда ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилди. Натижада учрашувдаги биринчи гол муаллифига айланди. 7та учрашувда 6та гол уриш бу ҳужумчи учун яхши натижа. Мамазулумовнинг ушбу кўрсатгичи мақтовга лойиқ десак янглишмаймиз. Футболчи бундай кўрсатгичга эришаётганини мураббийнинг ишончи билан изоҳлади.

-Кетма-кет мағлубиятлардан кейин «Гулистон» қийин аҳволга тушиб қолганди. Ниҳоят «Навбаҳор» билан учрашувда омад кулиб боқди. Айтингчи, ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

-Айни пайтда жамоамиз қийин аҳволда турибди. Устига-устак молиявий томондан ҳам муаммоларимиз бор. Агарда Бахтиёр Ашурматов бўлмаганида биз ҳам «Навбаҳор»га қарши майдонга тушмаслигимиз мумкин эди. Жамоамиз аъзолари билан бош мураббийга қаттиқ ишонишимизни, бу сафар ғалаба учун боримизни беришимизни айтиб у кишини олиб келдик. Шу сабабли «Навбаҳор» устидан қозонилган ғалабамизни Ашурматовга бағишлаймиз. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, айнан Бахтиёр ака учун ҳам наманганликларга қарши қўшимча икки ҳисса куч билан ўйнадик. 

-Ўтган турдаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин Ашурматов ишдан кетишини айтиб истеъфога чиққанди. Лекин мураббийнинг яна қайтиши жамоани яхшигина руҳлантирибди-да!
-«Шўртан»га 3:0 ҳисобида ютқазганимиздан сўнг мураббий жахли чиқиб ишдан кетишини айтганди. Ўша куни биз чиндан ҳам рақибдан бўш ўйин намойиш этдик. Шу боис бош мураббийнинг эътирозлари асосли эди. Шу боис бор эътиборимизни «Навбаҳор» билан ўйинга қаратамиз деб Ашурматовга сўз бергандик. Табиийки, сўзимизнинг устидан чиқиш учун ҳам «Навбаҳор»ни ютишимиз керак эди.

-«Гулистон» асосан биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатарди. Лекин иккинчи бўлимда жисмонан толиқиш кузатилганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Натижада дуранг ёки ғалаба қўлдан чиқариларди. Лекин «Навбаҳор»га қарши беллашувда охирги дақиқаларда ғалаба тўпини киритдинглар.
-Ўзимиз учун ҳам, мураббий учун ҳам майдонга чиқиб бор кучимиз билан ўйнадик. Рақиб дарвозасини ишғол этганимиздан кейин ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Аммо улар ҳисобни тенглаштиришгач иккинчи бўлимда бироз қийналдик. Хаттоки ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо дарвозабонимиз 2-3 марта қийин вазиятларда жамоамизни аниқ голлардан сақлаб қолди. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтишмайди. Ушбу учрашувда таркибимизда йўқотишлар кўп эди. Айниқса, ҳимояда муаммолар етарлича. Лекин жамоамиз ахллигини исботлаб ғалабага эришдик.

-Иккинчи даврада «Гулистон»га қўшилиб олтинчи голингиз урдингиз. Сермаҳсуллигингиз нима билан боғлиқ?
-Биринчи навбатда ўйинчига нисбатан мураббийнинг ишончи бўлиши керак. «Олмалиқ»да тўп сурган пайтимда менга доимо ишонч билдиришгани учун бир мавсумда 10тадан кам гол урмасдим. Аммо биринчи даврада негадир «Олмалиқ»да менга унчалик ишонишмади. Бор йўғи битта гол урдим холос. Бунинг устига бир марта «Нефтчи»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушдим. Ҳес бўлмаганда 7-8та ўйинда асосий таркибда ўйнаганимда табиийки голларим сони ҳам кўпайган бўларди. Иккинчи даврада «Гулистон»га келдим ва ҳамма учрашувда асосий таркибда майдонга тушяпман, 7та учрашувда 6та гол урдим. Имкониятим бўляпти ва гол уряпман. Фақат футболчга ишонч билдирса бўлди. Мана менга Бахтиёр Ашурматов ишоняпти, гол уряпман-ку!

-Жамоага келибоқ етакчи футболчига айландингиз. Нисбатан рақобатдан ҳолидек кўриняпсиз. Бу ҳақида нима дейсиз?
-Рақобат бор жойда ўсиш бўлади деб бекорга айтишмаган. «Гулистон»ни биринчи даврада бир қатор ўйинчилар тарк этишди. Масалан Носир Отақўзиев кетгач унинг ўрнига келдим. Шунингдек, ҳужумда ўйнайдиган Алишер Шоғуломов ҳам бор. Ёшлар лигаси сафида тўпурар бўлиб келаётган ёш умидли ҳужумчи – Дилмуҳаммад Худойбердиев ҳам бор. Бу ерда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд. «Гулистон»даги ҳар бир футболчининг таланти бор.

-Қўлга киритилган муҳим ғалабадан кейин жамоа руҳий жиҳатдан кўтарилиши аниқ. Шундай экан, имконият ҳақида нима деган бўлардингиз?
-Биринчи навбатда «Навбаҳор»ни ютиш ҳақида ўйлагандик ва бунга эришдик. Энди кейинги турда Бухорога борамиз. У ерда ҳам ўз ўйнимизни кўрсатиб очко олишга ҳаракат қиламиз.


Шуҳртабек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика