UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  13 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

МОФА томонидан Тошкентда “CAFA U-16 championship” мусобақаси ўтказилади Янгиликлар

МОФА томонидан Тошкентда “CAFA U-16 championship” мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтаҳтимиз тарихда биринчи марта минтақа чемпионатига мезбонлик қилади.

16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари Тошкентдаги "Миллий" стадионида ташкил этилаётган “CAFA U-16 championship” мусобақасида куч синашишади.

Мусобақа давомида Марказий Осиёдаги камида "В" тоифага эга мураббийлар учун ўқув курслари ташкил этилади. Бу ўқув курсларида Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатларнинг 2 нафардан вакили ҳамда ўзбекистонлик вакиллар иштирок этишади. Ўқув курсларини ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ва ОФК техник қўмитаси аъзоси Шовкат Имамовлар олиб боришади.

"Марказий Осиё мураббийлари учун бу каби ўқув курслари Ўзбекистонда биринчи марта ташкил қилинмоқда. Бундан мақсад, нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада футболнинг ривожланишига ҳисса қўшиш, мураббийлар малакасини ошириш, футбол ривожини янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Ишончим комилки, бу каби саъй-ҳаракатлар албатта ўз самарасини беради", - дейди Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика