Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди

Alisher
2 апр 2020, 16:34
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини клубда давом эттиришга қарор қилди.

34 ёшли хорватиялик футболчи шартномаси якунланганга қадар "қаймоқранглилар" таркибида ўйнамоқчи. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи мураббийлар штабига агар юқори савияда ўйнай олмаган тақдирда, ўз ўрнини бошқа футболчиларга беришга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Модрич "Реал"да 2012 йилда бери тўп тепади.

Футболчи жорий мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›