

“Моуринью “Реал” мухлисларига катта қувонч бағишлайди, Мадрид жамоаси эса барча турнирларда жуда хавфли рақибга айланади. Менинг трансферим учун қанчалик қаттиқ курашганини биламан, шунинг учун уни алоҳида қадрлайман. Бундай нарсалар асло унутилмайди. У учун ҳар қандай ишга тайёрман. Унга доимо энг эзгу тилакларни тилаб қоламан.
Менимча, у тўғри жойда, чунки бу — дунёнинг энг яхши клуби, унинг ўзи эса — тарихдаги энг яхши мураббийлардан бири. Бу жуда ажойиб уйғунлик ва у шубҳасиз бошқа жамоаларни қўрқувга солади”, – деди Модрич.
“Реал” дастлабки уч турда 3 та ғалабага эришиб, тўплар фарқига кўра “Барселона”дан ортда қолган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.



