UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0

Моджи қай тариқа ашаддий рақобатчиларини чув туширарди? Янгиликлар

Моджи қай тариқа ашаддий рақобатчиларини чув туширарди?

Лучано "Интер"да ишга ярамайдиган аҳмоқлар ишлайди деб ҳисобларди ва буни исботлаб берган ҳам.

1994 йили Жанни Аньелли кескин пастга шўнғишдан бироз қутулди ва бир ақлли қарорга келди: у Лучано Моджини директор этиб тайинлади. Шундан кейин 12 йил давомида "Юве" 15та соврин ютди.

2015 йили қўлга киритилаётган совринлар борасида Лучанога савол беришганида, шундай жавоб қайтарганди: "Интер" ютмаяптими, демак у ерда ҳеч нимага ярамайдиган аҳмоқлар ишлашади". Икки йилдан кейин жавоб ўзгарди: "Интер"ни қай тариқа доғда қолдирдик? Улар Ҳоқон Шукурни, мен эса Ибрагимовични, улар Вампетани, мен Зиданни олиб келдим. Улар Тарибо Уэстани олиб келганида мен ҳеч нима қилмадим. Бу хавотир олишга арзимасди ҳам. Мана сабаб қаерда. Биз "Интер"ни мағлуб этмадик, уларнинг ўзлари бизга таслим бўлишди, чунки улар ишлашни билишмайди. Куч ёки пуллар эмас, балки ашаддий рақобатчидан кўра кўпроқ ишлаш орқали ғалаба қилиш мумкин".

Моджи трансфер бозорида идеал тарзда ишлади. "Юве" 90-йилларнинг иккинчи ярмида "Интер", "Милан", "Парма", "Лацио"дан кўра трансферларга камроқ пул сарфлаган бўлса ҳам, мамлакат футболини бошқаришда давом этди. Клуб трансферлар бозорини назорат ҳам қиларди.

1999 йили Моджи "Марсель"га ўтди. Тушунарсизлиги шундаки, шундоқ ҳам кучли таркибга яна кимларни олиб келиш кераклигини ҳеч ким билмасди. Таркибда Блан, Галлас ва Пирес каби футболчилар фаолият олиб бораётганди. Катта эҳтимол билан "Юве" орқали ишлар ҳали бўлиши мумкин эди. Аммо тарих ўзгариб кетди.

Лучано меҳмонхона ёнида ортидан "дум" кетаётганини "хитлаб" қолди, стадионда эса уни кузатиб юришди. Ундан икки қатор пастда "Интер" скаутлари ўтирганди. 90-йиллар якунига келибгина миланликлар трансфер бозорида "Юве"ни ортда қолдиришни бошлашди, улар рақобатчиси кўзлаган футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишни уддалашаётганди. Умуман олганда бу тактика мақтовга арзийди, бироқ Моджи рақибларига тан беришни истамасди. Лучано ўз қўшниси томонга: "Бу Доморо - ҳақиқий ноёб топилма", деб гапирар ва бу гапни қайта ва қайта айтаверарди. У ўйинда Доморога ҳар бир тўпга тегинганида эътироф этаверди.

Сириль Доморо ўшанда 28 ёшга кирган, "Марсель"да иккинчи мавсум ўйнаётган бўлса ҳам Кот-Д’Ивуар термасига доимий тарзда чақирилмаётганди. "Интер" скаутлари буни унутишди. Улар футболчини яхшилаб ўрганишмади. Билишардики, Доморо айни дамда "Ювентус"нинг асосий нишони бўлиб турибди. Моджи эса сифат кафолатчиси.

Орадан икки кун ўтиб, "Gazzetta dello Sport" ёрқин келажакни ваъда қилди: "Интер" янги Тюрамни топди". Орадан ики ҳафта ўтиб эса оригинал Тюрамдан кескин фарқ қиладиган футболчи "Сан Сиро" стадионида кўриниш берди.

"Интер" шошилганидан "Юве" таклиф қилган маблағдан 3 баравар кўпроқ тўлади. Доморо 7 млн еврога тушди. Ўша йили ёзда "Юве" Дзамброттани 8 млн еврога сотиб олди ва у кейинги 10 йилликда дунёнинг энг яхши фулбекларидан бири бўлди. Доморонинг парвози эса ўхшамади. У А Сериянинг атиги 6 ўйинида қатнашди ва навбатдаги 2 мавсумда ижарада ўйнаб, кейинчалик текинга кетди.

"Футболни айёрликларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, - деб эслайди Моджи. - Ўшанда Доморони тасодифан танлаганман ва у омадсиз бир футболчи бўлиб чиқди".

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика