МЛСнинг янги жамоаси "Сент-Луис Сити" "Боруссия" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи
15 мар 2022 10:16
Янгиликлар
МЛСнинг янги жамоаси "Сент-Луис Сити" "Боруссия" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи
"Сент-Луис Сити" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси дарвозабони Роман Бюрки билан дастлабки музокараларни ўтказди.
Битим якунланишга яқин. 31 ёшли швейцар шунингдек "Бавария", "Астон Вилла", "Галатасарой", "Валенсия" ва Италия клублари билан музокаралар ўтказди, аммо унинг ўзи АҚШга йўл олмоқчи
Бюркининг дортмундликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. У жорий мавсум майдонга тушмади, сабаби айни дамда клубда учинчи дарвозабон ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Сент-Луис Сити" 2023 йилдан МЛСда ўз иштирокини бошлайди. 2020 йилнинг 13 августида клуб ранги ва логотипи намойиш этилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар